Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қашқадарё вилояти Касби туманида содир бўлган 4 ёшли қизнинг ўлими билан боғлиқ ҳодисани алоҳида назоратга олди.
Маълум қилинишича, оилада яна бир вояга етмаган бола бўлиб, унинг хавфсизлиги, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида бола яқин қариндошининг васийлигига топширилган.
Ҳозирда васийликка берилган боланинг ҳаётий ҳолатини барқарорлаштириш, хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ижтимоий ҳимоя тизими мутахассислари томонидан боланинг ҳаётий ҳолати ва мавжуд хавф омиллари баҳоланмоқда. Унга зарур психологик ёрдам кўрсатилиб, тиббий кўрик ташкил этилмоқда ва заруратга кўра даволаш чоралари кўрилади.
Боланинг яшаш манзили ўзгарганини инобатга олган ҳолда унинг таълимини узлуксиз давом эттириш бўйича чоралар кўрилмоқда
Ҳозирда яқин қариндоши қарамоғига топширилган вояга етмаган боланинг хавфсизлиги ва фаровонлиги, шунингдек, унга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар ва индивидуал режанинг ижроси Агентлик томонидан мунтазам назорат қилиб борилади, дейилади хабарда.