• Пт. Окт 9th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

ССВ 4 та МСКТ хариди бўйича бекор қилинган тендер хусусида тушунтириш берди


Бир муддат олдин Рақобат қўмитаси ССВ ҳузуридаги Харидлар марказининг бошланғич нархи 14 млрд сўм бўлган давлат хариди «Рақобат тўғрисида»ги қонун талабларига номувофиқ деб топилгани сабабли бекор қилингани айтилган эди. 

Марказ ушбу ҳолат юзасидан берган расмий тушунтириш бериб, республика тиббиёт муассасалари учун 4 та МСКТ ускунасини харид қилиш бўйича ўтказилган тендер натижалари бекор қилинганини тасдиқлади.

Марказ маълумотига кўра, махсус ахборот порталида 497870-сонли лот бўйича ўтказилган тендер якунларидан сўнг “SKYMED Technologies” МЧЖ томонидан эътироз хати келиб тушган.

Мурожаат Харид комиссияси томонидан ўрганилганда, иштирокчиларнинг техник таклифларини баҳолаш жараёнида тиббиёт муассасалари эксперт гуруҳи томонидан айрим техник хатоларга йўл қўйилгани аниқланган.

Хусусан, сервис хизмати кўрсатиш бўйича белгиланган мезон асосида ғолиб иштирокчига асоссиз равишда қўшимча 1 балл берилган.

Шундан сўнг Харид комиссиясининг 2026 йил 18 сентябрдаги қарори билан мазкур лот бўйича тендер натижалари бекор қилинган.

Шунингдек, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 21 сентябр куни тендер юзасидан ўрганиш ўтказиш мақсадида иштирокчилар тақдим этган ҳужжатларни сўраган.

Харидлар маркази 22 сентябр куни қўмитага жавоб йўллаб, тендер натижалари бекор қилингани ва бунга сабаб бўлган ҳолатлар ҳақида маълумот берган.

Марказнинг таъкидлашича, тендер натижаларининг бекор қилиниши техник баҳолаш жараёнида аниқланган хатолар билан боғлиқ бўлиб, қарор Харид комиссияси томонидан ўрганиш якунларига кўра қабул қилинган. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *