Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни «Лукойл» компанияси асосчиси Вагит Алекперовни қабул қилди.
Вагит Алекперов давлатимиз раҳбарига компания томонидан Ўзбекистон энергетика тармоғида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг жорий ҳолати ҳақида батафсил ахборот берди.
Геология-қидирув ишларини олиб бориш ва истиқболли углеводород конларини ўзлаштириш, нефть маҳсулотлари чакана савдоси тармоғини ривожлантириш лойиҳалари шулар жумласидан.
Компаниянинг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш бўйича режалар ҳам кўриб чиқилди