• Ср. Ноя 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Жиззахда 10 ёшли болани зўрлаб келганликда гумонланган 53 ёшли эркак ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда


Жиззах шаҳрида 10 ёшли ўғил болага нисбатан икки ой давомида жинсий зўравонлик қилиб келганликда гумонланган эркакнинг мурдаси топилди. Бу ҳақда «Миллий» телеканалининг «Миллар» дастурида хабар берилди.

Телеканал маълумотларига кўра, 53 ёшли эркак турмуш ўртоғининг 10 ёшли яқин қариндошиини икки ой давомида мунтазам жинсий зўрлаб келган. У болага бу ҳақда кимгадир айтса, ўлдириш билан таҳдид қилган.

Бундан ташқари, гумонланувчи аввалроқ Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан судланган бўлган.

Ҳолат юзасидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шундан сўнг ички ишлар органлари ходимлари томонидан шаҳар прокуратурасига чақиртирилган гумонланувчи бино олдига келиб, жавобгарликдан қўрққани сабабли ходимлардан яширинишга уринган. 3 октябрь куни унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 4 октябрь куни гумонланувчи ўзига тегишли бўлган, қурилиши тугалланмаган бинода ўз жонига қасд қилган ҳолда топилган.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг маълум қилишича, 5 октябрь куни жабрланган болага Жиззах шаҳар «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан кейс очилиб, у бирламчи баҳолашдан ўтказилган ва психологик ёрдам кўрсатиш ташкил этилган.

Ҳозирда бола хавфсиз жойда бўлиб, унинг руҳий ҳолатини барқарорлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Шуннингдек, ҳолат юзасидан тайинланган экспертиза хулосалари кутилмоқда, суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.

Болалар омбудсмани идораси Gazeta`га иш юритуви устидан ваколат доирасида кузатув олиб борилаётганини билдирди.

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишни кучайтириш

Эслатиб ўтамиз, яқинда сенаторлар болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Тўзатишларда 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш, сўроқ жараёнини видеога олиш, зўравонлик учун жавобгарликка тортилган шахсларга болалар билан ишлашни тақиқлаш ва бошқа ўзгаришлар назарда тутилган. Қонун кучга кириши учун уни президент имзолаши керак.

Қонунчиликни кучайтириш бўйича муҳокамалар Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотининг 5 ёшли тарбияланувчисига нисбатан содир этилган жинсий зўравонлик билан боғлиқ шов-шувли воқеа фонида юз берди. 12 сентябрь куни Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш) билан жиноят иши қўзғатилган, боғча ходими К. М. қамоққа олинган.

Қизчанинг онаси зўравонлик бир неча бор содир этилган бўлиши мумкинлигини, ҳодисадан сўнг бола қўрқоқ бўлиб қолганини ва боғча ёнидан ўтишга ҳам қўрқаётганини маълум қилган.

Сенатор Покиза Ахмеджановага кўра, 2025 йилда таълим муассасаларида болаларга нисбатан зўравонлик ишлатиш билан боғлиқ 122 та ҳолат аниқланган. Улардан 38 таси боғчаларда, яна 84 таси мактабларда содир бўлган.





Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *