Эркинжон Турдимов Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги йиғилишда бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тайинди. Шу муносабат билан Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

56 ёшли Турдимов Самарқанд вилоятида таваллуд топган. 1991 йилдан 1995 йилгача «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг ҳудудий бўлимларида хизмат қилган.1996 йилгача Зарафшон ҳокими ўринбосари бўлди. 1996 йилдан 2000 йилгача Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Навоий бўлимида ишлаб, Навоий вилояти Хатирчи туман ҳокимиятига бошчилик қилди. Ундан сўнг қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатди.

Эркинжон Турдимов 2018 йилдан 2024 йилгача Самарқанд вилояти ҳокими бўлган, 2008−2016 йиллар давомида Навоий вилоятини бошқарган.

2018 йилда Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинланган Турдимов 2024 йилда мамлакатда ўтган парламент сайловларидан сўнг Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида қайта тасдиқланганди.

Сирдарё вилоятининг аввалги ҳокими 16 январь куни президент раислигидаги йиғилишда ишдан олинганди. У 2018 йилдан 2022 йилнинг майигача Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокими, ўша йилнинг майидан ноябригача Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган.