Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.
Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозимига тасдиқланди.
Турдимов турли йилларда Навоий, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокими лавозимларида ишлаган. 2025 йил январида эса Сирдарё вилояти ҳокими бўлганди.