• Ср. Ноя 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

ДАБА «Ўзэкспомарказ» ва Халқаро ҳамкорлик маркази нима учун алоҳида шартлар асосида хусусийлаштирилишига изоҳ берди



Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродов Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» ҳамда Халқаро ҳамкорлик марказидаги давлат улушлари нима учун Президент администрацияси билан келишилган ҳолда хусусийлаштирилишига аниқлик киритди, дея хабар бермоқда Gazeta мухбири.

Президентнинг 28 августдаги иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш тўғрисидаги фармони билан қатор йирик компаниялардаги давлат акциялари ва улушлари сотилмоқда. Хусусан, «Ўзэкспомарказ»даги 91,83 фоиз ҳамда Халқаро ҳамкорлик маркази («Бодомзор» метро бекати яқинидаги Халқаро бизнес маркази)даги 79,27 фоиз давлат улуши сотувга қўйилади.

Идора раҳбари 8 октябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида бу объектлар учун алоҳида концепция ва сотув шартлари бўлишига асосий сабаб сифатида шаҳарнинг яшил ҳудудида жойлашганини кўрсатди.

«Бошқа активлардан фарқи — локациясида. Кўпчилик билади, улар Тошкент шаҳрининг яшил ҳудудида жойлашган. Параллель равишда, биз „Яшил ҳудуд“ давлат дастурини амалга оширишимизда ҳам ушбу лойиҳалар инобатга олинган. Февраль ойида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, ушбу корхоналардаги улушларимиз сотилаётганда ана шу шартлар қатъий белгиланади ва бош режа билан мустаҳкамлаб қўйилади», — деди ДАБА раҳбари.

Соҳибжон Муродовнинг қўшимча қилишича, ҳудудда «Яшил ҳудуд» давлат дастурини амалга ошириш бўйича ишлар давом этаётгани сабабли инвесторлар учун ушбу талаб мажбурий шарт сифатида киритилади.

Маълумот учун, юқоридаги фармон билан, шунингдек, «Туронбанк»нинг 98,9% акциясини очиқ савдоларга чиқариш режалаштирилган. Банкнинг хусусийлаштиришга тайёрлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ва халқаро консультантларнинг хулосалари асосида банкни хусусийлаштиришга тайёрлаш Иқтисодиёт ва молия вазирлигига топширилди.

Рўйхатда KO-UNG CYLINDER`нинг 54,76%, Kor-UNG Investment`нинг 50%, V-GEN BIOPHARMA`нинг 50%, Inno Texnopark`нинг 100%, Ustudy`нинг 50%, «O‘ZBEK-TURK TEST MARKAZI»нинг 51% улуши бор.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *