• Ср. Ноя 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Оқ уйга янги матбуот котиби тайинланди


Оқ уй матбуот котиби лавозимига 42 ёшли Кэти Закария тайинланди. У шу йилнинг август ойида ишдан кетган Кэролайн Левиттнинг ўрнини эгаллади.

Янги матбуот котиби аввал ҳам Трампнинг сайловолди штабида фаолият юритган. У бунга қадар «Truth Social» компаниясида жамоатчилик билан алоқалар бўлимига раҳбарлик қилган, шунингдек, АҚШнинг «Fox News» ва «Newsmax» телеканалларида сиёсий шарҳловчи сифатида фаолият юритган.

Доналд Трамп ўз танловини изоҳлар экан, Закариянинг бой тажрибаси ва билимини юқори баҳолади. Оқ уй раҳбари «Truth Social» тармоғи орқали маълум қилишича, Кэти Закария Пеппердайн университети ва унинг қошидаги Карузо юридик мактабини битирган, мутахассилиги — адвокатлик.

 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *