Шарқий Африкадаги Жибути мамлакатидан Яманга қайиқда ўтаётганда камида 109 киши, жумладан, 15 бола ҳалок бўлди.
Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) маълумотларига кўра, уларнинг қайиғи Жибутининг Обоск порт шаҳри шимолида ағдарилиб кетди.
Кема бортида тахминан 350 мигрант бўлган, улардан 116 нафари ҳали ҳам бедарак йўқолган. Кема ҳалокатидан 80 дан ортиқ одам,(уларнинг барчаси Эфиопия фуқаролари) омон қолган. Ҳодиса 8 октябрдан 9 октябрга ўтар кечаси содир бўлган.
Жибути расмийлари қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда.
ХМТ Обоск шаҳридаги мигрантларга ёрдам марказида 64 нафар омон қолганга ёрдам бериб, уларга даволаниш, вақтинчалик бошпана, озиқ-овқат ва оилани қайта тиклаш имконини бермоқда. Ташкилот маълумотларига кўра, 2025 йилда ушбу йўналишда 900 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.