• Ср. Ноя 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Одилхон қори Исмоилов озодликка чиқарилди


Rayhon milliy taomlari тармоғи таъсисчиси Одилхон Исмоиловга оид жиноят иши апелляция судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Наманган вилояти судлари ахборот хизмати хабар қилди.

Бугун ушбу жиноят иши бўйича апелляция суди ажрими эълон қилинган.

Маълум қилинишича, жиноят иши доирасида етказилган зарарнинг бир қисми нақд пул шаклида депозит ҳисоб рақамига топширилган, Одилхон Исмоиловга тегишли мулк банкнинг талабига асосан банк балансига қабул қилиниши белгиланган. Шунингдек, хатланган мулклар соттирилиб, зарарни қоплашга йўналтирилган. Шу ва бошқа ҳолатлар эътиборга олинган ҳолда Одилхон Исмоиловга Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилиб, Жиноят кодексининг 72-моддасига асосан шартли ҳисобланган ҳамда 3 йил синов муддати берилган.

Шу тариқа у суд залида қамоқдан озод қилинган. 

Одилхон Исмоилов 2026 йил бошида ушланган ва ЖИБ Поп туман судининг 2026 йил 13 июлдаги ҳукми билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди. 

У 2026 йил январида ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, сохта тадбиркорлик ва бошқа айбловлар билан қамоққа олинганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *