• Ср. Ноя 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ботир Қудратхўжаев мудофаа вазири этиб тайинланди


Ботир Қудратхўжаев мудофаа вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига тайинланди. У Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаётганди. 

Бундан илгарироқ Қудратхўжаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Шуҳрат Ғайратжанович Холмуҳамедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мудофаа вазири лавозимидан озод этилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *