• Ср. Ноя 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда 12−18 октябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? Gazeta шарҳи


Марказида атмосфера босими 1030 гПа гача кўтарилувчи антициклон Ўзбекистонда ҳафтанинг иш кунлари об-ҳаво қандай бўлишини белгилайди. Душанба куни, аввалига кўплаб ҳудудларда, сешанба куни водий вилоятлари, тоғли ҳудудлар ва Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.

Шу билан ҳафтанинг бошқа кунлари қуруқ ўтиб, дам олиш кунларига бориб ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши кутилади. Кундузлари +20…+25 даража, жануб ва шимол томонларда +25…+30 даража, тунлари асосан +8…+10 даража илиқ, тоғларда ноль даражагача совуқ ҳарорат кутилади.

Манба: meteoinfo.ru

Хорижий об-ҳаво бюроси маълумотларида ҳафтанинг 12−16 октябрь кунлари оралиғида Ўзбекистоннинг жуда ҳам катта қисмида ҳафта бошидаги салқин ҳаво оқими таъсири сабаб, шу 5 кунлик ўртача ҳарорат кўп йиллик иқлимий меъёр атрофида ва ундан 1−2 даража юқори яъни илиқ бўлиши келтирилган.

Манба: Meteoinfo.ruМанба: Meteoinfo.ru

«Ўзгидромет»нинг ҳафта кунлари учун тузган прогнозларига кўра, душанба куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари барча вилоятлар учун ёғингарчилик бўлиши прогноз қилинган. Сешанба куни эса водий ва тоғларда ёғингарчилик кутилмалари, баъзи пайтларда тоғларда кучли ёғингарчилик ва қор ёғиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Шу билан ҳафта охирига қадар жойларда қуруқ об-ҳаво бўлиши ойдинлашган. Қуйида 12 октябрдан 19 октябрь кунига қадар яъни ҳафта давомида жойларда кутилаётган умумий ёғингарчилик прогноз харитасида жойларга тахминан қанча ёғин тушиши мумкинлиги келтирилган.

Манба: ECMWFМанба: ECMWF

Ҳафта бошларида шимол, Бухоро ва Навоий вилояти ҳудудларида, чоршанба ва жума кунлари водий вилоятларида ҳам тунги ҳамда тонгги муддатларда +8…+13 даража, тоғларда +3…+8 даражагача ўзгариши келтирилмоқда. Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва жануб вилоятларда бу қиймат +10…+15 даражани ташкил этади.

Кундузги муддатларда ҳафта боши жануб ва шимол томонларда +23…+28 даража, бошқа жойларда булутли ва ёғинли об-ҳаво сабаб, +18…+23 даража илиқ бўлади. 14 октябрдан эса республика бўйлаб тоғлардан ташқари +25…+30 даражагача илиқ ҳарорат кутилади. Тоғларда ҳафта боши +12 даражагача, бошқа кунлари +19 даражагача илиқ бўлиши тахмин қилинган. 12 ва 13 октябрь кундуз кунлари кўплаб ҳудудларда туман ҳодисалари кузатилиши мумкин.

«Ўзгидромет»нинг бошқа бир ахбороти ҳамда Европа ўрта ва узоқ муддатли об-ҳаво прогноз маркази (ECMWF)нинг прогнозларига кўра, ушбу ҳафта Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан ташқари республика катта қисмида ўртача ҳаво ҳарорати шу даврга хос меъёрдан 1−3 даража юқори яъни сезиларли илиқ, водий марказида туманлар ҳисобига меъёрий, шимолда жуда иссиқ бўлиши, ёғингарчилик кесимида воҳанинг катта қисмидан ташқари кўп йиллик шу ҳафтадаги ўртача ёғингарчиликдан атрофида ёғин тушиши мумкинлиги келтирилган.

Шундай қилиб, жорий ҳафта ўтган ҳафтадан анчайин илиқ ўтиши, ҳафта бошлари айрим вилоятларни ҳисобга олмасак, ҳафта кўплаб ҳудудларда қуруқ ўтиши кутилмоқда.

Ҳарорат режими ва тез ўзгарувчан об-ҳаво муҳитининг инсон саломатлигига таъсири

Ҳафта бошидаги булутли ва камёруғ кунларда айрим кишиларда кайфият тушиши, уйқучанлик ва ланжлик кучайиши мумкин. Кундузги ёруғликда сайр қилиш, жисмоний фаоллик ва меъёрдаги уйқу режими бундай ҳолатларни енгиллаштиришга ёрдам беради.

Тавсиялар. Тухум, ёнғоқ, гўшт ва лосось истеъмол қилиш, жисмоний фаоллик ва қуёшли пайтларда очиқ ҳавода бўлиш фойдали. Витаминларни эса шифокор маслаҳати билан қабул қилиш лозим.

Душанбадан шимолий ва марказий, сешанбадан водий вилоятлари 1030 гПа гача кўтарилувчи совуқ антициклон таъсирида бўлади. Бу совуқ ҳаво ва юқори босим қон босими муаммоси бор кишиларга таъсир қилиши мумкин. Атмосфера босимининг кўтарилиши қондаги лейкоцитлар сонини камайтириш орқали организмнинг ҳимоя функцияларига салбий таъсир кўрсатади. Ҳаводаги майда заррачаларнинг узоқ вақт сақланиши ҳам саломатликка таъсир қилади.

Тавсиялар. Енгил душ, гимнастика, калийга бой мевалар истеъмоли, иш юкламасини камайтириш ва кўпроқ дам олиш тавсия этилади.

Биоиқлимий шароитлар

Ҳафта бошларида кўплаб вилоятларда ҳавода юқори намлик ҳисобига тунги ва кундузги ҳарорат қийматлари бир-бирига анча яқин кутилади. Бундай пайтда кишилар сутканинг катта қисмида деярли бир хил ҳиссиёт шароитларини таналарида ҳис этадилар. Бу енгил кийинган кишилар учун асосан қулай шароитдан совуқроқ шароитга ўтиш оралиғини тақдим этади.

Аммо, тоғли ва шимол ҳудудлар учун бу қоида ишламайди. Чунки, антициклон шимолда ҳафтанинг бошида кундузги ва тунги ҳарорат фарқларини катталаштиради. Яъни шимолликлар ҳафта давомида кундузлари қулай иқлимий шароитдан тун ва тонгда салқин об-ҳаво муҳитини ҳис этадилар. Чоршанбадан бошлаб республиканинг бошқа ҳудуд аҳолиси ҳам кундузлари иссиқроқ ва тунлари сезиларли салқин об-ҳавога гувоҳи бўладилар.

Космик таъсирлар

Қуёш фаоллиги бўйича мавжуд прогнозларида жорий ҳафта бошларида қизил даражадаги магнит бўрони қўзғалишлари бўлиши баҳоланяпти. Иш ҳафтаси охирларига бориб эса магнит бўрони қўзғалишлари яшил хавфсиз даражага қайтиши тахмин қилинмоқда. Магнит бўронининг кишилар саломатлигига таъсири ҳақида фанда ҳалигача аниқ бир хулосалар йўқ. Шунинг учун бу каби космик таъсир кишилар саломатлигига аниқ таъсир этиши мумкин дейиш хато.

 Манба: spaceweather Манба: spaceweather

Об-ҳаво ўзгаришлари билан боғлиқ атмосфера ифлосланиши

Ўзгидромет агентлиги ҳафта давомида жуда кучли шамоллар бўлишига эътибор қаратмаган. Ҳафта бошларида антициклон таъсирида шамолнинг сусайиши ва атмосферанинг турғунлашиши айрим ҳудудларда, айниқса Тошкент ва водийда, ҳаво сифатининг вақтинча ёмонлашиши учун шароит яратиши мумкин. Ҳавода чанг заррачаларининг кескин ортиб кетиши учун ҳозирча кучли метеорологик омиллар кўринмаяпти.

Ҳаводаги чанг ва майда дисперс заррачалар миқдори ортган ҳолларда аҳолининг турли ёш қатламлари ва сурункали касалликлари бор кишилар учун Санитария-эпидемиология қўмитаси тавсияларига амал қилиш муҳим.

Шундай қилиб, 12−18 октябрь кунлари оралиғида Ўзбекистонда ҳафта бошини ҳисобга олмаса барқарор об-ҳаво шароити кузатилади. Йирик аҳоли яшаш ҳудудларида эҳтимол атмосферада инверсия ҳодисаларининг кучайиши ҳавода майда чанг заррачалари ортишига олиб келиши мумкин



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *