• Ср. Ноя 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Ўргимчак одам” фильми юлдузи Тоби Магуайр собиқ рафиқасининг тўйида бошловчилик қилди


“Ўргимчак-одам” фильми юлдузи, 51 ёшли Тоби Магуайр собиқ турмуш ўртоғи Женнифер Меер ва мусиқий менежер Жеффри Огунлесининг никоҳ тўйида бошловчилик қилди. Бу ҳақда Пеоплеталк нашри хабар бермоқда.

Тантанали маросим 10 октябрь куни Гавайи оролларидаги Four Seasons Resort курорт меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Шу куни Женнифер оқ кўйлакда кўриниш берди. Кечанинг асосий воқеаси никоҳ маросимини келиннинг собиқ эри ўтказиб бергани бўлди. Собиқ эр-хотин ажрашганидан кейин ҳам фарзандларини биргаликда тарбиялаш учун илиқ муносабатларни сақлаб қолишган.

Оқшомда Женнифернинг Тоби Магуайр билан никоҳидан бўлган фарзандлари — 19 ёшли қизи Руби ва 16 ёшли ўғли Отис, шунингдек, янги туғилган қизалоқлари иштирок этди. Меҳмонлар орасида Леонардо Ди Каприо, Кортни Кокс, Кейт Ҳадсон қайлиғи билан, Жефф Безос, Лорен Санчес ва бошқалар бўлгани маълум қилинган.

Маълумот ўрнида, Жеффри Огунлеси нигериялик миллиардер Адебаё Огунлесининг ўғли ҳисобланади. У Женнифер Меер билан 2023 йилда учрашишни бошлаган, 2024 йилнинг ёзида унаштирилганликларини эълон қилган эди. 2026 йилнинг июнь ойида жуфтлик қиз фарзандли бўлган.

Тоби Магуайр ва Женнифер Меер 2007 йилдан 2016 йилгача, тўққиз йил давомида никоҳда бўлишган. Жуфтликнинг ажрашиш жараёни расман шу йилнинг 21 сентябрь куни якунига етди. Орадан уч ҳафта ўтиб, актёр собиқ рафиқасининг тўйини ўтказган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *