• Ср. Ноя 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

ЕЧЛ. “Барселона”дан йирик ғалаба, “Манчестер Юнайтед” “Атлетико”га мағлуб бўлди


Европа яшил майдонларида Чемпионлар Лигасининг 2026/27-йилги мавсум умумий босқич 2-туридан ўрин олган дастлабки 9 та учрашув бўлиб ўтди. Ушбу тур ҳам мухлисларга кўплаб голлар, муросасиз тўқнашувлар ва сюрприз натижаларни тақдим эта олди. Қуйида турнинг энг эътиборга молик ўйинлари шарҳи ва барча натижалар билан танишишингиз мумкин.

“Галатасарой” — “Барселона”

Европа Чемпионлар Лигасининг умумий босқич 2-турида Туркиянинг “Галатасарой” клуби ўз майдонида Испаниянинг “Барселона” жамоасини қабул қилди. Истанбулдаги “RАМS Park” стадионида кечган баҳс меҳмонларнинг 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 28-дақиқасида мезбонлар яримҳимоячиси Алексей Батраков ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай, “Галатасарой” ҳужумчиси Виктор Осимхен ҳам каталонияликлар дарвозасини ишғол қилди, бироқ VAR текширувидан сўнг ушбу гол бекор қилинди. Биринчи бўлимнинг 43-дақиқада “Барселона” ҳимоячиси Жоау Канселу мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди — 1:1.

Иккинчи бўлим тўлиғича Ҳанси Флик шогирдларининг устунлигида ўтди. Тайм бошида Фермин Лопес жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 53-дақиқада Энтони Гордон учинчи голни киритди. 66-дақиқада эса ҳужумчи Карим Адееми ҳисобни йирик кўринишга келтириб, ўйинга якуний нуқтани қўйди.

“Галатасарой” — “Барселона” 1:4
Голлар:
1:0 — Батраков (28), 1:1 — Канселу (43), 1:2 — Лопес (50), 1:3 — Гордон (53), 1:4 — Адееми (65).

“Галатасарой”: Угуржан Чақир, Исмоил Якобс, Давинсон Санчес, Лукас Торрейра (Ренато Няга, 81), Б. А. Йилмаз (Роланд Саллаи, 67), Юнус Акгун (Лерой Сане, 58), Алексей Батраков (Габриэль Сара, 58), Виктор Осимхен, Эврен Эрен Элмали, Рафаэл Леау, Марио Лемина (Лесли Угочукву, 58).

“Барселона”: Жоан Гарсия, Пау Кубарси, Жерар Мартин, Хоау Канселу, Педри (Марк Бернал, 73), Энтони Гордон (Карим Адееми, 59), Ламин Ямал, Дани Ольмо (Габриэль Жезус, 58), Родри, Фермин Лопес (Гави, 82), Эрик Гарсия (Жюл Кунде, 73).

“Арсенал” — “Лилль”

Европа Чемпионлар Лигасининг умумий босқич 2-тури доирасидаги навбатдаги учрашувда Англиянинг “Арсенал” клуби ўз майдонида Франсиянинг “Лилль” жамоасини қабул қилди. Лондондаги “Эмирейтс” стадионида кечган учрашув “канонирлар”нинг 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунига етди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи тайм ўрталарига келиб эса Микель Артета шогирдлари ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишди. 64-дақиқада ҳимоячи Юрриен Тимбер лондонликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 67-дақиқада Эберечи Эзе ҳисобни иккитага етказди. Орадан кўп ўтмай, аниқроғи 71-дақиқада захирадан ўйинга тушган Сака жамоасининг учинчи голни киритиб, учрашувга якуний нуқтани қўйди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Арсенал” ҳисобидаги очколар сони 6 тага етди (дастлабки турда жамоа “Наполи”ни 1:0 ҳисобида енгган эди). “Лилль” эса турнирда кетма-кет иккинчи марта мағлубият аламини татиб кўрди (1-турда франсузлар “Бетис”га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган).

“Арсенал” — “Лилль” 3:0
Голлар:
1:0 — Тимбер (64), 2:0 — Эзе (67), 3:0 — Сака (71).

“Арсенал”: Давид Рая, Юрриен Тимбер (Бен Уайт, 78), Эзри Конса, Габриэль Магаляэс, Майлз Льюис-Скеллй, Деклан Райс, Микель Мерино (Мартин Одегор, 65), Нони Мадуэке (Букайо Сака, 65), Эберечи Эзе (Макс Дауман, 85), Бруно Гимарайс, Виктор Дёкерес (Кай Хаверц, 65).

“Лилль”: Озер, Рибейро, Нгой, Гоффи, Перро (Вердонк, 78), Андре, Бенталеб (Саҳрауи, 72), Ҳаралдссон, Мукау (Кергаард, 72), Баква (Диауне, 82), Уэда (Оливье Жиру, 78).

“Атлетико” — “Манчестер Юнайтед”

Европа Чемпионлар Лигасининг 2-туридан ўрин олган навбатдаги баҳсда Мадриднинг “Атлетико” клуби ўз майдонида Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоасини қабул қилди. “Метрополитано” стадионида кечган учрашувда Диэго Симеоне шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мадридликлар учрашувни жуда тезкор гол билан бошлади. Ҳали биринчи дақиқа якунланмасидан Пабло Барриос ҳисобни очди. Танаффус арафасида Жонни Кардозо мезбонларнинг иккинчи голини урди, бироқ VAR текширувидан сўнг тўп қўлга текканлиги сабабли гол бекор қилинди.

Иккинчи бўлимда “Манчестер Юнайтед”нинг аҳволи янада оғирлашди. 74-дақиқада ҳимоячи Лени Йоро қўпол ўйини учун тўғридан тўғри қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Орадан беш дақиқа ўтиб, захирадан майдонга тушган Адемола Лукман “Атлетико”нинг иккинчи голини урди ва мезбонларнинг ғалабасини мустаҳкамлади.

Шу тариқа, “Атлетико” мусобақадаги дастлабки уч очкосини қўлга киритди. Мадридликлар биринчи турда “Ливерпуль”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. “Манчестер Юнайтед” ҳисобида ҳам уч очко мавжуд — инглизлар аввалги турда “Сабаҳ”ни 4:0 ҳисобида енгган эди.

“Атлетико” — “Манчестер Юнайтед” 2:0
Голлар:
1:0 — Пабло Барриос (1), 2:0 — Адемола Лукман (79).

“Атлетико”: Ян Облак, Маркос Льоренте, Кристиан Ромеро, Давид Ганско, Алехандро Грималдо, Жиованни Симеоне (Робин Ле Норман, 88), Пабло Барриос (Марк Пубил, 60), Жонни Кардозо, Алекс Баэна (Адемола Лукман, 71), Кан Ин Ли (Жонатан Девид, 61), Хулиан Алварес (Мортен Хюлманд, 71).

“Манчестер Юнайтед”: Сен Ламменс, Диогу Далот, Лени Йоро, Лисандро Мартинес, Амасс Ҳевен (Гарри Мегвайр, 80), Карлос Балеба (Мэйсон Маунт, 66), Юри Тилеманс (Жошуа Зиркзе, 66), Андрей Сантос, Бруну Фернандеш (Матеус Куня, 80), Маркус Рэшфорд (Амад Диалло, 66), Брайан Мбемо.

Четлатиш: Лени Йоро (74, “Манчестер Юнайтед”).

“Сабаҳ” — “Славия”

Европа Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-туридан ўрин олган навбатдаги учрашувда Озарбайжоннинг “Сабаҳ” клуби ўз майдонида Чехиянинг “Славия” жамоасини қабул қилди. Бокудаги “Олимпия” стадионида ўтган учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Аммо иккинчи бўлимнинг 49-дақиқада Кахим Перрис мезбонларни олдинга олиб чиқди. Учрашув якунига яқин Жой-Ленс Миккелс иккинчи голни уриб, “Сабаҳ”нинг ғалабасини таъминлади. Шу тариқа, Озарбайжон клуби Чемпионлар Лигаси умумий босқичида дастлабки уч очкосини қўлга киритди.

“Сабаҳ” сафида ўйнайдиган Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев учрашувни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Ўйин давомида фаол ҳаракат қилган футболчи жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.

“Сабаҳ” — “Славия” 2:0
Голлар:
1:0 — Кахим Перрис (49), 2:0 — Жой-Ленс Миккелс (88).

“Сабаҳ”: Стас Покатилов, Аким Зедадка, Стив Солвет (Р. Дашдамиров, 72), Айн ЎМаккарти, Т. Пухач, В. Симич (А. Хайбулаэв, 86), И. Лепинйиса, Жой-Ленс Миккелс (П. О. МъБина, 73), Д. Кейруш (К. Нвачукву, 73), Умарали Раҳмоналиев, К. Перрис.

“Славия”: Маркович, Влчек (Исифе, 73), Зима, Холес (Сулаймон, 62), НъГуэссан (Кубяк, 75), Провод, Садилек (Новак, 62), Штурм, Аяоси, Мозес, Хори (Читил, 73).

Шунингдек, мусобақанинг 2-туридан ўрин олган яна 5 та баҳсда қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Интер” — “Клуб Брюгге” 3:4
Голлар:
0:1 — Николо Трезолди (30-пен), 1:1 — Лаутаро Мартинес (44), 1:2 — Николо Трезолди (63), 1:3 — Николо Трезолди (74), 2:3 — Лаутаро Мартинес (81), 2:4 — Ромео Вермант (87), 3:4 — Анж-Ёан Бонни (90+3).

“Лейпциг” — “ПСВ” 1:0
Гол:
1:0 — Брайан Груда (75).

“Викинг” — “Бавария” 3:3
Голлар:
1:0 — Жанни Стенснесс (2), 2:0 — Петер Кристиансен (38), 2:1 — Ҳарри Кейн (54-пен), 2:2 — Ҳарри Кейн (60), 2:3 — Луис Диас (71), 3:3 — Херман Йохан Хауген (90).

“Вильярреал” — “Наполи” 3:1
Голлар:
0:1 — Амир Раҳмани (8), 1:1 — Жорж Микаутадзе (23), 2:1 — Сантяго Моуриньо (26), 3:1 — Тани Олувасейи (86).

“Ланс” — “Спортинг” 0:2
Голлар:
0:1 — Луис Хавьер Суарес (22), 0:2 — Исса Думбия (74).



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *