2026 йилнинг 7−10 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган робототехника бўйича FIRST Global Challenge халқаро мусобақасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 16 та ўйиннинг барчасида ғолиб бўлиб, мусобақа чемпионига айланди.
Ўрмон ёнғинларининг олдини олиш ҳамда зарарланган ҳудудларни қайта тиклаш мавзусига бағишланган тадбирда 190 га яқин давлат иштирок этди. Ўзбекистон вакиллари умумий рейтингда Мексика ва Хитойни ортда қолдирди.
Шунингдек, ўзбекистонликлар Венесуэла, Сальвадор ва Молдова жамоалари билан тузилган халқаро иттифоқ таркибида турнир финалининг олтин медалларини қўлга киритди.
Улар 12 октябрь куни Тошкентда тантанали равишда кутиб олинди.
13 октябрь куни Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан терма жамоа азоларини мукофотлади.
Хусусан, «Содиқ хизматлари учун» медали билан:
- Бўтахонов Зиёдулла Зойиржон ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийси;
«Келажак бунёдкори» медали билан:
- Саломов Иброхим Уктамович — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сардори;
- Абдужабборов Абдуллох Абдуғофур ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси техник мураббийси;
- Акбаров Шохрухбек Аъзамжон ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;
- Косимов Акбаршох Анвар ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;
- Мирахмедов Аюбхон Анвар ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;
- Пардаев Умарбек Шерзод ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;
- Содиқов Шукрулло Шерали ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;
- Тешабаев Махкамбек — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;
- Тешабаева Сафина — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси менежери;
- Тожиқўзиев Жасурбек Рустамжон ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;
- Урманов Баходир Дониёрович — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;
- Урманов Хондамир Дониёрович — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;
- Юсупхўжаев Ҳасанхон Алишер ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси менежери тақдирланди.
Навбатдаги мусобақа 2027 йили Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади.
