• Вт. Окт 15th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат Хушев: Ёзувчи Ғаффор Хотамовнинг ўғли Улуғбек Хотамов ҳибсга олинган

Мар 9, 2013

 

 

Ҳибс“Тошкентда шов шув бўлган асар” муаллифи Ғаффор Хотамовнинг ўғли Улуғбек отасининг асари эълон қилингунга қадар Оҳангарон ипотека банкининг бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

 

Маълумки,  Ўзбекистон Марказий Банки 1 февралдан аҳолига хорижий валюта сотишни тақиқлаган эди. Ҳукумат шу йўл билан сўм қадрсизланишининг олдини олишга ҳаракат қилаётгани айтилади.

 

Ғаффор  ХотамШу тариқа Тошкентда ноқоний валюта савдоси билан шуғулланувчиларни ёппасига ҳибсга олиш бошланган эди. Айни масала бўйича Марказий банк, халк банки ва ипотека банкининг қатор бошлиқлари Марказий Банк йиғилишларининг бирида кутилмаганда ҳибсга олинганлар.

 

Ғаффор Хотамовнинг ўғли Улуғбек Хотамовни Тошкент шаҳар прокуратураси «Ипотека Банк»ининг 10 га яқин юқори мартабали ходимлари қаторида ҳибсга олган.

 

Улар сўнгги икки йил мобайнида ўн миллионлаб доллар маблағларни ноқонуний равишда сотганликда гумон қилинмоқда.

 

“Дунё ўзбеклари” ахбороти: Эслатиб ўтамиз, ёзувчи Ғаффор Хотамов шу йилнинг 28 январь куни “Тошкентда шов шув бўлган асар”и учун 3,5 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Лекин шу заҳотиёқ Ўзбекистон Президентининг Амнистияси қўлланиб, жазони ўташдан озод этилган.

 

Асарда Қашқадарё ҳокими Озод Давронович Фармоновдан Қўчқор Норқобил 17 минг “кўки”дан олгани айтилади. Кейин Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов тилидан Қўчқор Норқобил ва унинг хотини Хосият Рустамовалар шоир учун  Наманган вилояти ҳокими Тўлқин Жабборовдан 5 минг “кўки”дан олишгани иддао қилинган.

 

Юқорида номи тилга олинган шахслардан баъзилари буни туҳмат дея судга беришган. Намангандан ўша пайтдаги хоким Тўлқин Жабборов ва Қашқадарёдан Озод Фармоновлар судда гувоҳ тарзида қатнашиб, Қўчқор Норқобилга пора бермаганини айтишган. Шу тариқа Ғаффор Ҳотамов туҳматчига чиқарилиб, 3,5 йилга судланган ва амнистия билан суд залидаёқ озод этилган.

 

“Дунё ўзбеклари” бу масалада яқин кунлар ичида батафсил ва таҳлилий мақола эълон қилиш ниятида.

 

 

 

 

3 комментария к «Исмат Хушев: Ёзувчи Ғаффор Хотамовнинг ўғли Улуғбек Хотамов ҳибсга олинган»
  1. Ismat Xushev bu mavzuni ochib berishi kerak bizga. Gaffor Xotamov bor gaplarni yozib baloga qoldimi yoki birovlarga to`hmat qildimi? Nega unga qadar birorta odam O`zbekistonning oliy tabaqalari hayoti pardalarini ko`tarishga jurat qilmadi? Faqat Ismat Xushev va Gaffor Xotamovlar bunga jurat etishdi. Ismat Xushev o`ta hushyorlik va diplomatlik bilan, Gaffor Xotamov esa ochiq oydin va dangallik bilan. Ismat Xushev buning evaziga Vatan darvozasi kalitini qo`lga kiritdi, Gaffor esa jinoyatchi bo`ldi

  2. Haqiat shundaki, Gaffor Hotamov juda kop odamlarga tuhmat qildi, buning jazosini hukumat bermasa ham Hudo beryapti. Hukumat uni ozicha qamalishdan saqlab qoldi, ammo Ollohu taolo uning oglini hor-zor qildi, ozini ham bundan battar holga solishi muhaqqaqdir, tuhmatchi baribir jazosini oladi!

  3. Gaffor Hotamov psixbolnicada yotibdi deganlariga ishonmagandim, keyin bilsam haqiqatattan ham u osha kasalxonda ekan. demak uning yozganlarini obektiv deb qarsh mumkin emas, chunki ruhiy kasal odam obektiv bolaolmaydi

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *