• Вт. Окт 15th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Суюкли ёзувчимиз Мамадали Маҳмудов озодликда!

Апр 19, 2013

Исмат Хушев

Ҳозиргина Надежда Отаеванинг «Файсбук»да эълон қилинган хабарига кўра истеъдодли ўзбек ёзувчиси мамадали Маҳмудов 19 апрель куни қамоқдан озод этилиб, Тошкентдаги уйига кириб келган.

Тошкент портлашларида айбдор деб топилиб, узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган ёзувчини дунё жамоатчилиги  озодликка чиқаришни расмий Тошкентдан доим талаб қилиб келаётган эди.

Кейинги пайтларда Мамадали аканинг соғлигига оид нохуш хабарлар тарқалиб, у киши сангороддаги касалхонага ўтказилгани айтилганди.

Оила аъзоларига таяниб хориж радиолари тарқатган сўнгги гап сўзларга қараганда ёзувчининг кейинги пайтларда ҳибсдаги аҳволи жуда ёмон бўлган.

Бу нохуш хабар ёзувчининг мухлисларини ташвишга солиб қўйган эди.

Мана ниҳоят бугун 19 апрель — жума куни бутун дунёга тарқалган  хушхабарда бетакрор ўзбек ёзувчиси, жасоратли ва иродали ёзувчи  Мамадали Маҳмудов эсон омон ўз уйига — оила аъзолари бағрига қайтгани айтилмоқда.

Махмудов Темур билан

Нима бўлганда ҳам биз Мамадали Маҳмудовни «Дунё ўзбеклари»нинг кўп минг сонли ўқувчилари номидан озодликка чиққанлари билан чин юракдан табриклаймиз, у кишига сиҳат саломатлик, бахт саодат тилаб қоламиз!

4 комментария к «Суюкли ёзувчимиз Мамадали Маҳмудов озодликда!»
  1. Bugunning eng chiroyli habari , mana shu habar boldi . Vatani va halkining sevimli ogli oz uyida … Kolgan umrlarini hayirli bolishlarini tilab kolamiz . Sihatlari yahshilashib bahtli hayotlar yashasin . Chin urakdan muborakbod etamiz .

  2. Узоқ йиллар давомида ноҳақ Ўзбекистон турмаларида даҳшатли жисмоний ва маънавий азобларни бошидан кечириб, халқаро ва маҳаллий инсон ҳуқуқи ҳимоячилари ва инсонпарвар ташкилотлар, ёру дўстлар, зиёлилар ва оддий фуқароларнинг давомий талабларига биноан йирик виждон маҳбуси, талантли ёзувчи Мамадали МАҲМУДОВ охир оқибат озодликка чиққанлиги билан унинг оила аъзолари ва яқинларини чин кўнгилдан табриклайман!
    Мамадали акага эса тезроқ соғайиб ижодий ишларни бошлаб юборишларини тилайман!

  3. Мамадали ака Махмудовни ва оила аъзоларини ушбу хурсандчилик билан чин кунгилдан табриклайман.Хакикат эгилади,букилади синмайди.Шунча йиллик азоб укубат,бу буюк инсоннинг вужудига таъсир килгани билан,виждонига таъсир этмади.Нохак камокхоналарда ётганларнинг хам охлари оллохга етиб улар хам оилалари багрига кайтишсин.ОЗОДЛИК НАКАДАР АЖОЙИБ.Хакикат карор топди,бир инсоннинг бутун гулдек умрини хазон килиб булса хам.Нохакларнинг жазосини яратганнинг узи ажрим килсин.Насиб этса шундай булади хам!!!

  4. Mamadail Mahmudovni rejim qamoqhonasidan o`lmay qutulib chiqqani bilan tabriklayman. Endi u kishi uzoq vaqt co-ligini liklashi kerak bo`ldi. Umri uzoq bo`lsin ilohim!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *