Муҳтарам Исмат Хушев жаноблари!
«Оқланмаган ишонч қиссаси»нинг учинчи боби ҳақидаги ўзимнинг шахсий фикрларим қуйидагилардан иборат:
1. Хикоя виждони қийналган инсоннинг изтироблари жамланган воқеаларга бой ва у беихтиёр инсонни ўзи хақида ўйлантириб, хаяжонлантириб қўяди;
2. Хикоядаги ота образи зўр махорат билан тасвирланганки, у кўпчиликнинг хаётида рўй берадиган воқеа, шунинг учун ишонарли чиққан, отанинг гина панду-насихати гуёки бутун оламлар хақиқатини очиб берган;
3.Хикояда одатдагидек ўз-ўзини танқид этишга кўп ўрин берилган ва бу унинг самимийлигидан далолат беради;
4. Синфдошлар хақидаги бўлиб ўтган хаётий воқеаларга ўхшаш воқеалар кўпчиликнинг бошидан ўтган ва хикояни ўқиган одамни беихтиёр ўзининг мактаб даврига етаклайди;
5. Пушаймонлик ва пессимизм рухи хукмрон хикояда, шу билан бирга чуқур фалсафий қарашлар хам уунда хозир.
6. Хикоя шахсан менга бир ўқувчи сифатида шундай таъсир этдики, ўзимнинг хизмат вазифамни хам бир четга қўйиб эссе ёзиб, унга муносабатимни шу тарзда билдиришни лозим топдим;
7. Шу билан бирга синфдошлар билан боғлиқ майда воқеаларга хам ўрин берилганки, ўқувчида авторнинг хикоясида бутун мактаб даврида эътиборли воқеалар фақат шу холосми, деган таасурот уйғотиши мумкин, бой, эътиборли, мазмуни кенг воқеаларга ўрин кўпроқ берилса, назаримда мақсадга мувофиқ бўлар эди;
8. Умуман олганда қисқагина хикоя, конкрет шахснинг мисолида, амалга берилмасликни, уни хам нихояси борлигини, ота-оналарни, синфдошларни, умуман яқинларни, шу билдан бирга устозларни, тириклигида розилигини олиб қолиш кераклигини ўргатиши билан, ёш авлодларга, ўсиб келаётган ёш кадрларга бир ибрат сифатида хам эътиборга моликдир.
Қайтариб айтаман, бу менинг хикоя борасидаги ўз дунёқарашим, шахсий фикрим холос ва улар тўлиқ хикояга берилган бахо бўла олмайди ва бунга менинг маънавий хаққим хам йўқ.
Хурмат ила,
Талант Александеров
Тошкент, 06.04.12й. 11:28 АМ