Шавкат Мирзиёев Россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан
Cиз ҳозир сирли бир синов – сийловда,
Юрибсиз Бош вазир мақомин олиб.
Эрта Россияда ўтган сайловда,
Путин ҳамкасбингиз топилса ғолиб,
Сизга ҳам очилгай ажиб истиқбол,
Сиз ҳам пойгага от солишиз мумкин.
Тўрт-беш йиллар ўтиб, бир кун эҳтимол,
Юртга подшоҳ бўлиб қолишиз мумкин.
Устоз саксонгача бардам бақувват,
Ҳали вери бермас Сизга жиловни.
Унга тилаб туриб омад ва қувват,
Тайёр қилаверинг секин уловни…
Исмат Хушев
(Бу шеър В.Путин ҳали Поссияда Бош вазир бўлиб юрган пайтлар битилган эди)
3 март, 2012 йил. Торонто шаҳри, Канада.