• Сб. Ноя 9th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат Хушев: “Даракчи”га кўз тегди. Ўзбекистондаги энг оммавий газета нега ёпилди?

Дек 10, 2013

Яхши-суъратим“Даракчи”га кўз тегди.

Ўзбекистондаги энг оммавий газета нега ёпилди?

Кейинги йилларда республика оммавий ахборот воситалари сони 1400 дан ошди деб аюҳаннос солиш одат бўлиб қолган эди.

Лекин ҳалқ ўқиётган, ҳар бир сонини интизор бўлиб кутаётган газеталар бугун Ватанда кўпми?

Афсуски, бу борада ҳукумат газеталари кун сайин ўз мавқеини юқотиб бораётганлигини надомат билан қайд этиш мумкин, холос.

Чунончи, барча имтиёзларни ўзида мужассамлаштирган, давлат томонидан қўллаб қувватланаётган ва ҳукуматнинг бош нашри деб кўкларга кўтариладиган “Халқ сўзи” – “Народная слова”  — республика газеталари ичида энг арзон нархда (300 сўм) сотилишига қарамай, бозори касод бўлиб, ҳануз киоскалар безагига айланиб қолмоқда.

Куз пайтлари — узум узиш ойларидагина уни халқимиз сотиб олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиши ҳақида ажиб ҳангомалар борлиги учун ҳам, уни халқ орасида баъзан  “Чумчуқчилар газетаси” деб аташарди.

Мана шундай бир шароитда иқтисодий жиҳатдан мустақил чоп этилаётган “Даракчи” газетаси неча йиллардан бери юз минг нусхалик планкали довонни муқим забт этиб келмоқда эди.

Агар “Халқ сўзи” – “Народная слова” газеталаридаги имтиёз ва имконият “Даракчи”га берилганда эди, у шубҳасиз миллионли довонни ҳам забт этган бўларди.

Шундай бир пайтда аксар республика аҳолиси орасида катта мавқега эга бўлган бу газетанинг ёпилиши ажабланарли ҳолдир.

Хуллас, «Даракчи»га кўз тегди…

10 декабрь, 2013 йил, Канада.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *