• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

АҚШ тужжорлари Обамани Каримов билан учрашишга чорлашмоқда

Апр 23, 2012

Барак Обама ҳали бирон марта ҳам Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашмаган

Ўзбек-Америка савдо палатаси баёнотига кўра, Барак Обаманинг Ўзбекистон президенти билан учрашиши — Ўзбекистонда Америка тижоратини ривожлантириш учун ўта муҳим.

Баёнот АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтонга йўлланган ва унда Ўзбекистонда иш олиб борадиган муҳим ширкатлар нормлари келтирилган.

Булар орасида, хусусан, Boeng ва General Motors ширкатлари номлари қайд этилган.

«Саммит чоғи учрашиш захираларга бой Ўзбекистондек мамлакатда АҚШ тижорий манфаатларини мустаҳкамлайди» — Америка-Ўзбекистон Савдо палатаси мактубида.

Аммо бу учрашув осон кечмаслиги ҳам таъкидланмоқда.

«Мамлакат ўз фуқароларига ёмон муносабатда бўлаётгани ҳақида хабарлар яна тарқалиб турган пайтда Каримов билан қўл бериб кўришиш Обамани ноқулай аҳволга қўяди» — деб ёзади «Eurasianet. org» веб-саҳифаси.

Андижон хунрезлиги ортидан совуқлаш АҚШ-Ўзбекистон муносабатлари зимдан яна илий бошлагани ҳақида фаразлар бор.

Кузатувчиларга кўра, Ғарб мамлакатларининг Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиш ҳаракатларидан расмий Тошкент ўзининг номини яхшилаб олиш мақсадида фойдаланмоқчи.

Олмония матбуотида Ўзбекистон президентининг Олмония канцлери Ангела Меркел билан учрашишга ҳаракат қилаётгани ҳақида мақолалар эълон қилинган.

Британиядаги манбалар Афғонистондаги ўз техникасини олиб чиқишда беражак кўмаги эвазига расмий Тошкент Бош вазир Девид Камеруннинг Тошкентга сафар қилишини, Президент Ислом Каримовни эса Лондонга таклиф қилиш ҳамда Гулнора Каримовани Ўзбекистоннинг Лондондаги элчиси қилиб юбориш сўровини юборгани ҳақида хабар қилгандилар.

Манба ББС радиоси.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *