
3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунида Тошкентда “Олтин қалам” VII Миллий мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Журналистика соҳасидаги бош Миллий мукофот Фарғона вилоятнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётига оид долзарб мавзулардаги чуқур таҳлилий материаллари учун “Фарғона ҳақиқати” – “Ферганская правда” газеталари таҳририятининг бош муҳаррири Баҳромжон Обиджоновга берилди.
Асосий номинациялар
Энг яхши журналистик материал учун (телевидение):
1-ўрин:
Саида Давлетова – ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали “Ахборот” информацион дастурлари бош муҳарририяти сиёсий шарҳловчиси. Миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик йўналишидаги туркум кўрсатувлари учун.
2-ўрин:
Фарҳод Тўраев – ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали Ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий дастурлар бош муҳарририятининг бош муҳаррири ўринбосари. Диний экстремизм ва терроризмга қарши қаратилган туркум кўрсатувлари учун.
3-ўрин:
Насиба Мақсудова, Муслимбек Йўлдошев – НТТ телеканалининг “Дийдор ширин” кўрсатуви муаллифлари ва бошловчилари. Маданий-маърифий йўналишдаги кўрсатувлари учун.
Энг яхши журналистик материал учун (радио):
1-ўрин:
Давлатмурод Мўминов – ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали Ижтимоий-сиёсий ва сотсиал-иқтисодий эшиттиришлар муҳарририяти бўлим муҳаррири. Мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги янгиланишлар ва буюк ўзгаришлар тўғрисидаги туркум эшиттиришлари учун.
2-ўрин:
Нодавлат радиостанциялар тармоғи (НРТ) – бош муҳаррир – Наврўз Аширматов
Республикамиз аҳолисига ахборотни тезкор ва холис етказиб беришга қўшаётган ҳиссаси учун.
3-ўрин:
Лалахан Нураддинова – Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси радиоканалининг катта муҳаррири. Маънавий-маърифий мавзудаги туркум материаллари учун.
Энг яхши журналистик материал учун (матбуот):
1-ўрин:
Анна Иванова – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг Ахборот назорати ва хабар узатиш хизмати бош муҳаррири. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, эришилаётган ютуқлар ҳамда содир бўлаётган муҳим воқеа-ҳодисаларни кенг ёритган мақолалари учун.
2-ўрин:
Фаррух Ҳамроев – “Ўзбекистон овози” газетаси бош муҳаррири ўринбосари.
Ўзбекистонда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги ишлар, илм-фан соҳасида эришилаётган ютуқлар ҳамда глобал экологик муаммолар таҳлилий ёритилган материаллари учун.
3-ўрин:
Ҳулкар Кузметова (Тўйманова) – “Маърифат” газетаси бўлим муҳаррири.
Халқимизга хос эзгу фазилатлар, уларнинг турмушдаги аҳамиятини кўрсатишга бағишланган “Хислат” рукнидаги туркум мақолалари учун.
Энг яхши журналистик материал учун (Интернет-журналистика):
1-ўрин:
Любовь Эберзенок – “Uzreport.cом” интернет-портали масъул муҳаррири.
Мамлакат ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни интернет тармоғида кенг ёритгани учун.
2-ўрин:
Бахтиёр Абдукаримов – “Анадолу” ахборот агентлиги мухбири.
Хорижий ОАВда чоп этилган Ўзбекистон тўғрисидаги энг яхши мақолалари учун.
3-ўрин:
Шавкат Аҳмедов – Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги “Хўжа Аламбардор” жомеъ масжиди имом-ноиби. Маънавият, маърифат ҳамда диний бағрикенглик мавзуларига бағишланган туркум материаллари учун.
Рағбатлантирувчи мукофотлар бўйича:
Журналистика ривожига қўшган ҳиссаси учун:
Маҳмуд Саъдинов – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист
Фаол фуқаролик позицияси учун:
Мансуржон Рихсиев – Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси матбуот бўлинмаси катта инспектори, “Автоҳамроҳ” журналининг жамоатчи мухбири
Ижтимоий-сиёсий мавзудаги энг яхши таҳлилий материал учун:
Ботирали Шодиев – “Ёшлар” телерадиоканали ЁАЖ “Давр” ахборот дастурлари бош муҳарририятининг катта муҳаррири
Ижтимоий-иқтисодий мавзудаги энг яхши таҳлилий материал учун:
Ферузахон Сиддиқова – Андижон вилояти телерадиокомпанияси бош муҳаррири ўринбосари – радио гуруҳи раҳбари
Мустаҳкам оила йилига бағишланган энг яхши материал учун:
Мирмуҳсин Мирзокиров – “Давр” газетасининг масъул котиби (Наманган вилояти)
Маънавий-маърифий мавзудаги энг яхши материал учун:
Зулфия Файзуллаева – “Ёшлар” телерадиоканали ЁАЖ “Давр” ахборот дастурлари бош муҳарририяти катта муҳаррири
Ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги энг яхши материал учун:
Одина Каримова – “Ёшлар” телерадиоканали ЁАЖ Ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси дастурлари бош муҳарририятининг катта муҳаррири
Энг яхши журналистик текширув учун:
Нодира Самандарова – Навоий вилояти телерадиокомпанияси катта муҳаррири
Мураккаб шароитларда (фавқулодда вазиятлар, атроф-муҳит ва экология
муаммолари) тайёрланган энг яхши репортаж учун:
Дилбар Кенжаева -“Қашқадарё” газетаси бўлим муҳаррири
Энг яхши режиссёрлик иши учун:
Шерзод Мирпўлатов – ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали Ижтимоий-сиёсий ва сотсиал-иқтисодий дастурлар бош муҳарририяти бош режиссёри
Энг яхши матбуот хизмати:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахборот хизмати – Ахборот хизмати бошлиғи Асқар Хайдаров
Энг яхши фоторепортаж учун:
Бахтиёр Акрамов -“Халқ сўзи” – “Народное слово” газеталари фотомухбири
Энг яхши карикатура учун:
Ҳасан Султонов – Эркин ижодкор (Самарқанд вилояти)
Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон тўғрисидаги энг яхши материали учун:
Ли Чуйфа – “Цзинцзи Жибао” газетасининг Тошкентдаги мухбирлик пункти мудири (Хитой Халқ Республикаси)
Халқаро ташкилотларнинг рағбатлантирувчи мукофотлари:
БМТ
БМТнинг Ўзбекистондаги фаолияти ва аёлларнинг жамиятдаги ўрни мавзусини ёритгани учун:
1. Нодира Мақсудова – “Гранд” радиостанциясининг шеф-муҳаррири
ЮНEСКО
Оммавий ахборот воситаларини либераллаштириш ва демократлаштириш, сўз ва ахборот олиш эркинлиги мавзуларини ёритгани учун:
1. “Ҳуррият” мустақил газетаси таҳририяти – бош муҳаррир Ўктам Мирзаёров
ЖАҲОН БАНКИ
Энергия самарадорлигини ошириш масалаларини ёритгани учун:
1. Майрам Аҳмедова – “Соғлом авлод” газетаси мухбири
“Минтақавий мулоқот” халқаро ташкилоти (Словения)
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзусини ёритгани учун:
1. Анорбой Норқулов – “Мирзаобод” газетаси бош муҳаррири (Сирдарё вилояти)
2. Руслан Сабуров – “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталари мухбири (Навоий вилояти)