• Вт. Июл 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат Хушев: Ўзбекистонда давлат тўнтаришига уриниш бўлганлиги ростми?

Июл 4, 2014

 

Яхши-суъратим

 

 

Исмат Хушев

Ўзбекистонда давлат тўнтаришига уриниш бўлганлиги ростми?

Тошкент шаҳри ва вилояти тиш тирноғи билан қуролланган ҳарбийлар, танк ва бранитранспортерлар билан нега ўраб олинди?

Шошилинч хабар

 

1.

Тошкентдаги «Дунё ўзбеклари»нинг ишончли манбаси хабарига кўра — кечадан бўён Тошкент шаҳри ва вилоятини  ҳарбий танк ва бранитранспортерлар ўраб туришининг боиси – МХХ тизимидан қирққа  яқин масъул шахснинг  қўлга олиниб, уларнинг ишдан четлатиш баробарида бир пайтнинг ўзида уйлари ва иш кабинетлари қўққисдан ва оператив тарзда  тафтиш қилиниши билан боғлиқ эканлиги маълум бўлди.

Бу тафтишларнинг якуни эса кутилмаган янги янги маълумотларни келтириб чиқариши табиий.

Улардан энг муҳими ва асосийси — СНБ тизимидаги қирққа яқин юқори мансабли мулозимларнинг  республика Божхона Қўмитаси «Контрабанда ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш» Бош Бошқармаси билан бевосита ҳамкорликда иш олиб борганлиги бугун инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат бўлиб чиқди.

МХХнинг — қирқ масъул ходими ишдан бўшатилиб, ҳибс этилган айни тизимга раҳбарлик қиладиган    раис ўринбосари  Ҳаёт Шарифхўжаев эканлиги  – янги янги қўшимча шов шувларга сабаб бўлмоқда.

МХХ раҳбарларидан бири бўлмиш Ҳаёт Шарифхўжаев  — Божхона тизимида ишдан олиниб, ҳибс этилган каттакон команда бошлиғининг тоғаси экан…

 

2.

Ҳаёт Шарифхўжаевнинг МХХ раисига яқин бўлганлиги таъкидланади, лекин бу участкага ҳамма яқинлар ҳам сазовор бўлолмайди. Демак Шарифхўжаев МХХ раисига — яқинлар ичидаги энг яқини эканига шубҳа йўқ.

Мана шу «яқинлик» — МХХ раиси ҳақида ҳам турли шов шув ва тахминларни, фараз ва башоратларни келтириб чиқарди.

МХХ раисининг яқинда кенг ва ошкор нишонланмаган етмиш йиллик юбилейи сабаблари ва бундан келиб чиққан бугунги у киши ҳақидаги нохуш ва совуқ гап сўзлар ҳам  мана шу воқеалар билан боғлиқ эканлиги аён бўлди.

Айни шов шув ва ваҳималар силсиласига тўғри келган МХХ раисининг етмиш йиллиги — давлат ва Президент томонидан жимлик ва сокинлик соясида қолганлиги — ана шу воқеларнинг гирдобига бориб тақалса ажаб эмас.

Бугунги Ўзбекистон қонун қоидаларига кўра МХХ раисининг етмиш йиллигида — жиддий давлат мукофоти кутилаётган эди.

Бу нохуш ҳол — сўнги йигирма йилдан бўён Ўзбекистон хуфия хизматини бошқариб келаётган, тарихда ўзига хос салобатли из қолдирган МХХ раисининг йигирма йиллик салтанати қуёшининг ботишига олиб бормасмикан?

 

3.

МХХ тизимидаги қирқ нафар мулозимнинг  кутилмаганда ишдан олиниб, ҳибс этилиши асносида Тошкент шаҳри ва пойтахтини бугун ўраб олган қуролланган ҳарбийлар ва ҳарбий техникалар эса – Ўзбекистонда давлат тўнтаришига уриниш бўлган деган эҳтимолий фаразларни ҳам ўртагага чиқарди.

Куни кеча  Давлат Божхона тизимидаги юздан зиёд ходимларнинг ишдан бўшатилиб, аксар қисмининг ҳибс этилиши ҳам бу фаразга асос бўлган бўлиши мумкин.

Юздан зиёд масъул ходимлар, уларнинг энг яқин қариндош уруғлари иш жойи ва уйларининг оммавий равишда тафтиш қилиниши – Ўзбекистонда кутилмаган ажиатаж келтириб чиқариши табиий, албатта.

Худди шу маънода,Тошкент шаҳри ва пойтахтини тиш тирноғи билан қуролланган ҳарбийлар ва ҳарбий техника билан ўраб олиниши — худди шу ажиатажда кутилмаган воқеаларнинг олдини олиш юзасидан кўрилган чоралар эканлиги маълум бўлди.

Пировард натижада, эҳтиёт чоралари юзасидан кўрилган ҳарбийлар иштирокидаги кенг миқёсли бу ваҳимали манзара — давлат тўнтаришига қиёсланган бўлса, ажаб эмас.

Хуллас, Ўзбекистондаги давлат тўнтариши ҳақидаги гап сўзлар пучга чиқди…

 

4.

Биз ҳозирча Сизга айтмоқчи бўлган асосий гап мана шундан иборат.

«Дунё ўзбеклари» Ўзбекистонда Президентнинг шахсий кўрсатмаси асосида узоқ йиллардан бўён «дахлсиз» бўлиб келган МХХ тизимини — қўли ва дили нопок кимсалардан тозалаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ва ростдан ҳам инқилобий ўзгаришлар ҳақида қўшимча маълумотлар келиши билан батафсил ва таҳлилий мақола эълон қилиш ниятида.

Нашримизни кузатиб боринг.

 

Исмат Хушев,

«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири.

Тошкентда танклар

3 июль, 2014 йил, Торонто шаҳри, Канада.

5 комментариев к «Исмат Хушев: Ўзбекистонда давлат тўнтаришига уриниш бўлганлиги ростми?»
  1. Давлат тўнтариши — эҳтимолдан узоқ эмас
    Ха, Хурматли Исмат ака! Умрида туяни курмаган бир инсон, кукисдан куриб колиб ТУЯДАН НИМАГА БУЙНИНГ БУНЧА КИЙШИК ДЕБ хайрон булиб сурабди. Туя эса жавобига АКА, ТУГРИ ЖОЙИМНИ ТОПИБ БЕРИНГЧИ деган экан! Юртимизда, нима учун жиноятлар очилмаётганлиги, тап тортмасдан бемалол конунларни бузишаётганлиги, ошна-огайнигарчилик, куда-андачилик, тога-жиянчилик авж олиб гуллаб яшнаб кетганлигидадир. Мухтарам Ислом Абдуганиевич, хеч булмаса энди ишлашни бошласалар яхши булар эди. Шамол булмаса дарахтнинг учи кимирламайди, давлат тунтаришига тайёргарлик булмаган ёки булмаяпди деб хеч ким кафолат бера олмайди. Бир вактнинг узида бир нечта гурух тайёргарлик кураяпди деса хам булаверади. Минг афсуским, ушбу номакбул ишларни текширадургонлар хам ушбу системанинг одамлари ва албатта ишни ёпди-ёпди килиш пайида булишади. Вакт олий хакам ёки АНЖАНЧАСИГА АЙТИЛАДУРFОН БУЛСА «АНТАРИЛГАН НАРСАНИ, ТУНТАРИБ БУЛМАЙДИ». КАТТА УЗГАРИШЛАР ХАММА СОХАДА БУЛИШИ ЛОЗИМ, БУЮК КЕЛАЖАКНИ УЗОКЛАШТИРАЁТГАНЛАРНИ МАНСАБЛАРИДАН УЗОКЛАТИШ ДАВРИМИЗ ТАЛАБИДУР!!!Янгиликларни кутиб коламиз!

  2. Текин томоқ — тешиб чиқар.

    Шарифхужаев Хает келиб чикиши Андижон вилоятидан.

    Замонавий узбек рахбарларридан — яъни, ота-онаси, амма холаси оркали одам булган, билимсиз. русча айтганда тупой, мол дунё, амал учун миллати колиб ота онасини сотишга тайёр «ватанпарпарвар» лардан энг машхури. Умуман, амалдаги узбек конунларига кура МХХ бевосита президентга буйсунган тузилма. Лекин бу тузилмада «папага хизмат килди» деган бахонада «узкий кругга» ва гурухбозликка алокаси булмаган, конун доирасидаги фаолият билан шугулланиб келаётган, юкорига узатмаган ходимларни кувгинга олиш айнан шу ифлос тарафидан бошланган. Балик бошидан сассиганидек, давлат балиги кандай сассиётган ббулса, Хизмат балиги хам уша жойдан сассиб ётибти. гаприса гап куп. шу куннда дунёдаги хеч бир махсус хизмат хакида бунча куп гап суз (коррупция. таниш билишшчилик, амалдаги конунга тупириш, чет элдаги хисоблар, мулклар)эълон килинмаган. колаверса, амалдаги президент (ким ва кандай булишидан катъий назар) кизини таъкибга олиши, уни уриш, (вахоланки, амалдаги узбек конунчиилигига кура амалдаги президентнинг кизи — хизмат томонидан мухофаза килиниши шарт булган шахс хисобланади) — булар бари балик айниб булганини билдиради.

  3. Бу дунёда бир умурлик,даврон йўқ
    Вақти келиб йиқилмаган,полвон йўқ
    Тушдайин бу шону-шухрат,мол-дунё
    Бизга қадар айтчи,кимдан қолғон йўқ!!!

  4. O’zbekistonda davlat to’ntarishi degan gap so’zlar puchga chiqdi degan yozuvingizni o’qib yuragim xijil bo’ldi.Men sizning saytingizda zolim I.A.Karimovni xalq TAXTdan qulatdi,hozirda Karimov O’zbekistonni tark etdi,Mirziyyoev va Inoyatovlar hibsga olindi degan xabarni qachon o’qiymiz?…

  5. Ассалому алайкум Исмат ака мен Турони гапига қушиламан, Бита қучқорчани боғлаб қуйганман уша янгликни эштишим блан қайтганзда оёғиз остига суйиб юборай ака қачон шу шақоларни бир ёқли қилинганини айтасиз а?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *