Ёндиму ва декин ҳижрон тунида,
Сенга аҳволимни этмадим баён.
Сокин кечалари кўзим ўнгида,
Мунис қарашларинг бўлди намоён.
На сен ҳазар қилдинг ҳолимга бир бор,
На мен айта олдим сенга бирор сўз.
Шундоқ ўтиб борар умримиз бекор,
Орамизда сарсон бир жуфт қора кўз…
(Абдулла Ориповдан)