• Сб. Мар 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ КАРИМОВ Жаноби Олийларига

Май 24, 2012
Ўзбекистон Республикаси Президенти ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ КАРИМОВ Жаноби Олийларига
Ўзбекистон Республикаси Президенти ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ КАРИМОВ Жаноби Олийларига

МУРОЖААТНОМА
***
Ўзбекистон Республикаси, Андижон вилояти, Асака шаҳрида яшовчи
Содиқовлар оиласидан.
***
Ҳурматли Президентимиз Ислом Абдуғаниевич, аввало, Ватанимизнинг
тинчлик-фаровонлигини, тўкин-сочинлигини таъминлаб келаятганлигингиз
учун, Сизга чуқур таъзим этамиз.

Биз – фуқароларингиз, Сизнинг
тимсолингизда донишманд сиёсатчи, буюк иқтисодчи ва инсонпарвар
арбобнинг тарихий мужассамлигини кўрамиз. Ўта мураккаб вазиятларда
давлатни бошқариш билан бир қаторда, оддий фуқароларга кундалик ҳаётда
оталарча ғамхўрликлар кўрсатишларингиз, Сизга нисбатан беқиёс
миннаддорлик ва фаҳрланиш туйғулари бизни тўлқинлантириб келади.

Юртимизда тинчлик-фаровонликни таминлашга қаратилган Ички
сиётаингизни, биз тўла-тўкис қўллаб – қувватлаймиз.

Иймон-эътиқод эркинлигига яратиб берган шароитлардан ҳам миннаддормиз.
Сизнинг рахнамолигингизда Ватанимиз мустақилликка эришиб, динимиз
фарзларини адо этишга барча имконлар яратилди. Юзлаб янги масчит ва
мадрасалар очилди. Ҳар йили минглаб мусилмонларга Ҳаж ва Умра
сафарларига бориб келиш учун шароитлар яратиб берилди. Булардан биз
ҳаммамиз фақат миннаддор бўлишимиз керак.

Лекин афсуски, тўқликка шўхлик, деганларидек, жамиятимизда турли диний
экстремистик оқимлар пайдо бўлиб, фаровон турмушимизга рахна солишга
уринмоқдалар. Эътиқоди шаклланмаган ёшларнинг онгини экстремистик
ғояларбилан заҳарлаб, уларни турли хил қийинчиликларга дучор
қилишмоқда. Бундай ношукр ва ғаламисларнинг таъсирига, бизнинг оила
аъзоимиз Зокиржон тушиб қолган экан. У “нурчилар” деган диний оқимга
мансуб кишилар билан муносабатлар ўрнатган экан. Натижада, 2009 йили у
судланиб 6 (олти) йил муддатга озодликдан махрум этилди. Биз бундан
жуда қаттиқ изтиробдамиз. Зокиржон ўзи ҳам чин кўнгилдан пушаймон ва
Сизнинг номингизга бир неча маротаба афвномалар ёзган.

Зокиржон ўзи жуда камтар ва мехнатсевар йигит. “GM Uzbekistan” қўшма
корхонасида ишларди. Жунубий Кореяда малака ошириб келганди.
Махалла-кўйларда ўзига яраша хурматга эга, бировга озор бермайдиган
бир йигит эди. Афсуски, унинг ишонувчанлиги унга панд бериб, шу
“нурчилар” деган диний оқимга мансуб кишиларнинг таъсирига, ўзи
билмаган ҳолда кириб қолган. У қилган ҳатосини тушуниб етиб, биздан,
унинг олдига борганимизда, ҳар сафар Сизга мурожаат қилишимизни
сўрайди.

Биз Зокиржонни, ҳақақатда тузалиш йўлига қатъий ўтганлигига кафолат
берамиз! Уни афв этишингизни илтимос қиламиз! Оиламизга қайтиб,
Ватанимиз равнақи йўлида мехнатини давом этишига имкон беришингизни,
илтижо қилиб сўраймиз!

Сизга узоқ умр, соғлиқ-саломатчилик ва давлат ишларингизда бунданда
катта зафарлар тилаймиз!

Махкум Содиқов Зокиржоннинг оила аъзолари:

1. Дадаси, Содиқов Тойиржон;
2. Онаси, Содиқова Манзурахон;
3. Укаси, Содиқов Зохиджон;
4. Укаси, Содиқов Зафаржон;
5. Турмуш ўртоғи, Содиқова Мастурахон.

“Ҳамдўстлик” МФЙ, 1-тор Ёшлик қўчаси 9 уй.
Асака шаҳри, Андижон вилояти.
24 05 2012 йил

Илова: Содиқов Зокиржон Тойиржонович, 1976 й.т., Жиноят ишлари бўйича
Андижон вилоят судининг 23 09 2009 й. кунги хукми билан, Уз Р ЖК-нг
244-1, 244-2 моддалари билан 6 йилга озодликдан махрум этилган. Жазо
муддати 31 07 2009 й. кундан. Хозирда УЯ64/61 муассасада жазо
муддатини ўтамоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *