• Сб. Мар 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Набира муборак, Исмат ака!

Май 25, 2012

Юсуф Расул

Таниқли журналист ва адиб Исмат Хушевга табрик ўрнида!

Ассалому алайкум Исмат ака!

Бугун сизни дунёга маълуму машҳур ”Дунё Ўзбеклари” интернет газетангизни ”варақлай туриб”, бир суратли изоҳга кўзим тушиб, рости, қувонч ва бахтиёрликдан қалбимга бир меҳрли туйғулар кириб келганини ҳис қилдим.

Наҳотки, биз билган, китобларини севиб ўқийдиган, ҳалол ва мард, жўшқин ва самимий , оқкўнгил инсон, жасур журналист ва адиб Исмат Хушев бобо бўлган бўлсалар?

Мен сиз билан суҳбатлардан бирида ”Инсон 50 ёшга тўлгач, ҳақиқий ҳаётни бошлайди, дейишади, шу ростми?” деб сўраган эдим.

Сабаби, сиз ҳақиқий ҳаётни бошлаган муборак 50 ёшда инсон ўзини қандай ҳис қилиши мумкинлиги ҳақида билгим келган эди.
(Суратда: Исмат Хушев фарзандлари билан).

Сиз эса, ”Билмадим, балки шундайдир…” дея жавоб берган эдингиз. Бугун набиралик бўлганингизни эшитгач, ”мана ўша кутилган ҳақиқий ҳаёт” деган фикрлар келди хаёлимга.

50 ёшгача ғўр ва бебошлик даври, болалик, ёшлик йўлларидан босиб ўтамиз. Ўқиш, изланишлар машаққати, оила қуриш, турмуш ўртоғингиз билан келишиб яшаш, фарзандлар тарбияси, турли туман феъл -атворли инсонлар билан танишиш, ажрашиш, ўзингизни таниш, ҳаётдаги ўрнингизни топиш, руҳан ва маънан улғайиш, ўсиш жараёнларини бошдан кечирасиз. Шу билан умрингизни ғалвали йиллари ортда қолади. 50 ёш эса шу ғалвалардан қутилиб, ҳақиқий ҳаётни бошланиш палласидек гўё.

Балки, мени тасаввурларим ўзгачадир. Чунки, сиз каби бу босқичлардан босиб ўтмадим. Ҳали ҳануз улғайиш, ўзимни таниш машаққатлари ичида яшаяпман. Сиз эса бу босқичдан босиб ўтдингиз. Балки ҳақиқатдан инсон учун асосий ҳаёт 50 ёшдан бошланишини ҳис қилиб яшаётгандирсиз.

Нима бўлганда ҳам Сизни набиралик бўлганингиз билан чин қалбимдан табриклайман. Демак, ҳаёт давом этаяпти. Демак, бизни ортимиздан ҳаётимизни давом эттирадиган издошларимиз, давомчиларимиз келмоқда. Биз фарзандларимизга боқиб, уларнинг сиймосида ўз келажагимизни кўрсак, фарзандларимиз бизни қиёфамизга қараб, суратларимизга боқиб, босиб ўтган ҳаёт йўлимизга назар ташлаб ўз ўтмишларини эслайдилар.

Фарзандларимиз учун ҳавас қилса арзийдиган чиройли ўтмиш ярата олдикмикин? Фарзандларимиз биз учун нурли келажак ваъда қила оладиларми? Шуларни ўйласам, қалбимга бир мусаффо ва ёруғ туйғулар инади.

Боболаримиз бизга ҳеч кимникига ўхшамаган оқкўнгиллик, самимийлик, инсонийлик каби гўзал фазилатларни мерос қилиб қолдиришган эди. Биз ҳам ўз фарзандларимизга ана шу фазилатларни бекаму кўст етказишга бурчлимиз ва албатта бу вазифани бажаришга бизда етарли имконият бор…

Ҳурмат билан қаламкаш укангиз Юсуф Расул, Швеция.

www.yangidunyo.com

Табрик…
Один комментарий к “Набира муборак, Исмат ака!”
  1. АНДИЖОНДАН ТАБРИК

    Биз эшитмай қолибмиз, оббо,
    Исмат ака бўлибди бобо!

    Тўлдирибди бахт унинг уйин,
    Ҳамма ёқдин табриклар қуюн.

    Бобо хуррам, кўкларда учар,
    Суюнчилар, албатта, сочар.

    Табриклашга сал қолибман кеч,
    Майли энди, иложи йўқ ҳеч.

    Иккинчисин кутаман сергак,
    Табриклайман, олибоқ дарак.

    Хозир дейман, бўлиб биринчи,
    (Тегиб қолар балки, суюнчи):

    Акамизнинг дилкаш сулуви,
    Қутлуқ бўлсин бўлгани Буви!
    ***
    Саиджаҳон Равоний.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *