
Насрулло Саййид
Бола ширин, ширин ундан невара
Ким суймайди боласининг боласин
Мевасидан мағзи ширин ва сара
Бобо бўлди Исмат Хушев, яшасин!
Неварани етаклашнинг гашти бор
Бу армонга барчани ҳам етказсин
Ёшлик, шўхлик ўтиб кетар, бетакрор
Бобо бўлди Исмат Хушев, яшасин!
Бобосига тортсин майли шу ўғлон
Шодон бўлиб, узоқ умр яшасин!
Бизлар доим чин дўст учун шодумон
Исмат бобо ошларини ошасин!
Насрулло Саййид. Канада, 2012- йил.