• Сб. Мар 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Дунё ўзбеклари» ни ўқиганлар сони 100 000 дан ошди…

Май 26, 2012
«Дунё ўзбеклари» ни ўқиганлар сони  100 000 дан ошди…
«Дунё ўзбеклари» ни ўқиганлар сони  100 000 дан ошди…

Исмат Хушев

Азиз Ватандошлар!

Уч ойнинг нари берисида «Дунё ўзбеклари»га кирувчилар сони 100 000 кишидан ҳам ошиб кетибди.

Шу давр ичида саҳифамизга 1100 дона материал қўйилибди. 153 та хат келибди…

Ўтган ойлар ичида бизга билдирилган ишонч ва ихлос учун албатта Сиздан миннатдормиз.

Биз бундан кейин ҳам хайрихоҳ ва умидбахш туйғуларингизни йўқотмасликка, қувонч ва қайғунгизга, ишонч ва туйғунгизга шерик бўлишга ҳаракат қиламиз.

Сизни шундоғам бевафо дунёнинг чексиз изтироблари боис ярим ва кемтик бўлиб қолган мажруҳ ва ҳижронзада кўнглингизни ранжитмасликка, Сизга ширин умид ва гўзал орзулар улашиб юришга, Сизга дилдош ва дарддош бўлишга ваъда берамиз.

Зотан, биз бу дунёда тўла тўкис бахтлиман, менинг ҳеч бир армоним ва дардим йўқ деган одамни ҳали кўрмадик, учратмадик.

Шунинг учун ҳам биз бир биримизга керакмиз!

Муҳожиратда Ватандан айрилиқ азобларини енгиб, руҳсизликка тушмай, яна умид билан яшаш учун, фарзандларимизнинг ўксик ва аламли нигоҳларига муҳрланиб қолган «Нега юртимиздан узоқдамиз» деган аччиқ саволларига биргалашиб жавоб бериш учун, уларнинг кўнглида Ўзбекистонга албатта қайтишимиз муқаррар бўлган яхши ва ёруғ туйғуларни ёр этиш учун ҳам биз биримизга керакмиз!

Яхши кунлардан умид қилинг, у албатта ушалгайдир!

Биз бахтиёр бўлгаймиз хўп,
Бизни зафар қучажак.
Бошимиздан чарх айланиб,
Қалдирғочлар учажак…

2 комментария к ««Дунё ўзбеклари» ни ўқиганлар сони 100 000 дан ошди…»
  1. Сайтга кирувчилар сони 100 000 та эмас, сайт шунча марта очилган деб ёзинг. Ишқибозларингиз сайтингизни ҳар куни бир неча мароталаб очади ва бу сон албатта кўпаяверади. Сайт ўқувчилари сони бир кунлик посешениени 50 фойизига тенг бўлиши мумкин. Агар сайтингизга ҳар куни 500-600 киши кирса, билингки ўқувчиларингиз сони 250 та….

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *