• Сб. Мар 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

У қўшиқ куйлади ёр шаънига маст…

Май 26, 2012
У қўшиқ куйлади ёр шаънига маст…
У қўшиқ куйлади ёр шаънига маст…

Абдулла Орипов,
Ўзбекистон халқ шоири.

У қўшиқ куйлади ёр шаънига маст,
Шухчан шеърлар айтди севги номидан.
Ҳаммани кулдирди, қиз бўлса шу пайт,
Бепарво, жилмайиб ўтди ёнидан.

У қўшиқ куйлади ёр шаънига маст,
Йиғлаб нола чекди севги номидан.
Ҳаммани йиғлатди, қиз бўлса яна
Бепарво жилмайиб ўтди ёнидан.

У қўшиқ куйлади ёр шаънига маст,
На кулди, на қатра тўкди ёшини.
У куйлади мағрур, қиз бўлса шу дам,
Ҳузурига келди эгиб бошини…

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *