• Сб. Мар 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Дунё ўзбеклари»га Андижондан юборилган шеър…

Май 29, 2012

К Е Т М О Қ Д А М А Н

Дўстларим, мен охиратга йўл олиб кетмоқдамон,
Ўтган умрим дафтарини сарҳисоб этмоқдаман.

Ёшлигим-бебошлигим деб, умр қадрин билмадим,
Энди умрим охирида қадрига етмоқдаман.

Ғам, алам ташвишларим кўп, дардларим бисёр яна,
Лек аларни пинҳон айлаб, то ҳануз ютмоқдаман.

Юрту элга, жамиятга неки хизмат айладик,
Энди менга нафъ берар ким, деб умид кутмоқдаман.

Ўтди қанча анбиёлар, энг буюк алломалар,
Мен ким эрдим, эл қатори бандаман, ўтмоқдаман.

Соч оқарди, тиш тўкилди, белда қувват қолмади,
Бу хабарлар келди бари, энди не кутмоқдаман?

Эй Суҳайлий, юрганингга минг шукрлар ҳам дегил,
Балки навбат етди, найлай, ноилож кетмоқдаман.

Суҳайлий (Қоражон Қодиров)

Андижон тумани храбек қ.ф.й
Матн терувчи: Исмоилова Гавҳарой.

Один комментарий к “«Дунё ўзбеклари»га Андижондан юборилган шеър…”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *