Суратда: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев дунёнинг энг сўлим ва оромижон гўшаларидан бири – Карлови Вари (Karlovi Vari) га келди.
Суратда: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев МОПЧ раҳбарияти билан Франкфурт шаҳридаги штаб квартирасида, 19 декабрь, 2014 йил, Германия.
1.
2014 йилнинг 18 декабрь куни
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев олдин хабар қилганимиздек, 18 декабрь куни ўзининг ўн кунлик Европа сафарини бошлади. Торонтодан Нью Йоркка учган самолет бор йўғи 57 минутда АҚШнинг энг йирик халқаро аэропорти JFK га келиб қўнди. Бу ерда Исмат Хушевни нашримиз мухлислари ва дўстлари кутиб олишди. Сўнг улар биргалашиб аэропортдан ропа роса 16 маил узоқликдаги “Наврўз” ресторанига бориб тушлик қилишди. Уч соат давом этган зиёфатдан сўнг улар яна биргалашиб, аэропортга келишди. Шу куни тушдан сўнг Исмат Хушев Нью Йорк – Франкфурт йўналиши бўйича Германияга учиб кетди…
2.
2014 йилнинг 19 декабрь куни
Бугун 19 декабрь эрталаб тонг саҳарда “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев Фракфурктдаги инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи МОПЧ халқаро ташкилоти раҳбарияти, хусусан немис секцияси таклифи билан Германияга келди. Франкфуртнинг халқаро аэропортида уни МОПЧ халқаро ташкилоти Вице Президенти Марат Зоҳидов (Ўзбекистон) кутиб олди.
Куннинг иккинчи ярмида МОПЧ нинг Франкфуртдаги Бош қароргоҳида унинг раҳбарияти ва “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушевнинг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда МОПЧ Вице Президенти Марат Зоҳидов, МОПЧ халқаро ташкилоти немис секцияси раҳбари Карл Хафен, МОПЧ Евроосиё қўмитаси координатори Кушгрюн Карменлар (юқоридаги сурат) иштирок этишди.
Учрашувда немис томони “Дунё ўзбеклари” нинг бир бирига мутлақо қарама қарши бўлган турли қутбдаги фикрларга бирдек минбар берилишини олқишлаган ҳолда, нашр хусусида баъзи мулоҳазаларини ҳам айтиб ўтишди. Хусусан, ўта радикал фикрдаги мухолифатга ҳам “Дунё ўзбеклари”да минбар берилиши сўз эркинлиги учун хизмат қилса, ҳукумат тарафида туриб, уларни ҳаддан зиёд танқид қилиш ҳам холислик ва одилликдан далолат бермаслигини алоҳида урғулашди. Бу борада Галима Бухарбоева ва Мўътабар Тожибоевлар шахси ва ижоди хусусида тўхталиб ўтишди.
Суҳбат якунида “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири нашрда эълон қилинаётган ҳар бир мақола МОПЧ дек нуфузли ва мўътабар халқаро ташкилотнинг диққат марказида туришидан қувонгинини изҳор қилиб, билдирилган мулоҳаза ва танқидий фикрларга ҳам ўз муносабатини билдириб ўтди.
3.
2014 йилнинг 20 декабрь куни
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев бугун Германиядан Гамбургга, Берлин ва Flensburg орқали Данияга келди. Бу ерда уни “Дунё ўзбеклари”нинг Даниядаги мухлислари ўз оила аъзолари билан кутиб олишди. Сурат берилади. Асли Афғонистонлик бўлган бу оиланинг бошлиғи Исмат Хушевнинг Ўзбекистонни нима учун тарк этгани ҳақида сўраркан, шундай гўзал юртини ташлаб, Канададай совуқ ўлкаларда нима қилиб юрганини ҳарчанд уринса ҳам, тушунаолмаслигини очиқ ойдин баён қилди. Ислом Каримовдек раҳбар аслида ўзбекларнинг бахти эканини, агар Афғонистонда ҳам ўз пайтида Каримовдек одам йўлбошчи бўлганида, у бугунги кундаги хароб ва абгор аҳволга тушмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Исмат Хушев бу фикрларда жон борлигини, лекин тақдир унга мана шундай бир қисмат берганини айтиб ўтаркан, аччиқ ва аламли бўлса-да, билдирилаётган фикр ва мулоҳазаларда маълум маънода жон борлигини ҳам эътироф этди.
4.
2014 йилнинг 21 декабрь куни
Бугун эрталаб тонг саҳарда “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Даниядан поезд билан Чехия пойтахти “Прагага келди.
Прага темир йўл вокзалида уни МОПЧ халқаро ташкилоти Вице Президенти Марат Зоҳидов ва МОПЧнинг Прагадаги штаб квартираси вакили Любомир Немес жаноблари кутиб олишди.
МОПЧнинг Прагадаги Бош қароргоҳига кираверишда биргалашиб суратга тушилгач, (сурат берилади) мезбонлар “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири билан бир пиёла чой устида суҳбатлашишди.
МОПЧнинг Прагадаги штаб квартираси билан танишув ва у ердагилар билан учрашувдан сўнг Исмат Хушев “Озодлик” радиосининг Прагадаги Бош офисига жўнаб кетди.
“Озодлик” радиосида журналистлар билан бўлган учрашувда Исмат Хушев уларнинг жуда кўп саволларига жавоб берди. Бу савол жавобларни “Озодлик” радиоси билан биргаликда “Дунё ўзбеклари” ҳам эълон қилиб боради.
5.
2014 йилнинг 22 декабрь куни
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев бугун “Озодлик” радиосидаги учрашувдан сўнг Европа давқлатларига бўлган сафарининг расмий қисмини якунлаб, қисқа муддатли дам олиш ниятида Чехиянинг энг кўркам ва оромижон гўшаларидан бири – Карлови Вари (Karlovy Vary) га келди.
Карлови Вари ҳақидаги серзавқ журналистнинг кўрган кечирган ҳайратлари ва суратларини яқин кунларда эълон қилиш ниятидамиз.
Исмат Хушевнинг Европа давлатларига янги йил олди сафари ҳали давом этади. Биз бу сафар таассуротлари билан ўқувчиларимизни батафсил таништириб бориш ниятидамиз.
6.
2014 йилнинг 22 — 28 декабрь кунлари
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушев Чехиянинг энг гўзал ва оромижон гўшаларидан бири — Карлови Варида давом этган бир ҳафталик қисқа муддатли дам олишни якунлаб, Чехия пойтахти Прагадан Нюренбург шаҳри орқали Германияга қайтиб келди.
Бир ҳафта давомида у Карлови Варидан дам олиш уйи маъмурияти томонидан уюштирилган экскурсия ва саёҳатларга чиқди. Жумладан Германиянинг шундоққина Чехияга туташ Дрезден ва Гамбургдаги зиёратгоҳлар, Мюнхендаги Бовария қўрғонлари, Словакиянинг Братислава ва Венгриянинг Будапешт шаҳарларига уюштирилган ярим кунлик ва бир кунлик сафарларга бориб келди.
28 декабрь куни унинг Голландия пойтахти Амстердамга сафари бошланади.
7.
2014 йилнинг 28 декабрь куни
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири 28 декабрь, якшанба куни Германиядан Амстердамга учиб келди. Бу ерда Исмат Хушевнинг уч кунлик сафари режаланган.
У Амстердамнинг дунёга машҳур қадамжолари, диққатга сазовор гўшалари билан танишади.
Шаҳар марказидаги кўркам меҳмонхоналарнинг бирида жойлашган журналист бугун куннинг иккинчи ярмида Амстердамнинг дунёга машҳур «Ишқ ва муҳаббат» театрига сафар қилишни режалаштирган.
8.
2014 йилнинг 29 — 30 декабрь кунлари
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири, олдин хабар қилганимиздек, Европа сафарини давом эттириб, Ҳолландиянинг Амстердам шаҳрига келди. Сафарнинг иккинчи куни Исмат Хушев — Амстердамдан кейинги — Роттердам шаҳрининг диққатга сазовор жойларини бориб кўрди. Дунёнинг энг гўзал ва бетакрор гўшаларига бўлган бу сирли ва сокин сафар таассуротларини Исмат Хушев Канадага қайтганидан сўнг «Европага саёҳат» номли хотираларида батафсил ҳикоя қилиш ниятида.
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррирининг Нидерланидия қироллигидаги саёҳати давом этмоқда.
9.
2014 йилнинг 31 декабрь куни
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушев 31 декабрь тонгида Европага қилган сафарини якунлаб, Канадага қайтиб келди.
Сафарга чиқиш, саёҳат қилиш ва дунё кўриш қанчалар зўр ва мароқли бўлмасин, лекин ўз уйинг ва ўлан тўшагинг барибир азиз ва қадрли экан.
Икки ҳафтада худди икки йилдек соғиниб қолган оила аъзоларинг ва фарзандларинг, хусусан, «Бобо!» деб сенга талпинган икки яшар асал набирангни ажиб бир соғинч билан бағрингга босгандаги улуғ саодатни, қутлуғ ва муборак ҳайратни таърифлашга тил лол, қалам ожиз…
Аэропортда сени кутиб: «Хуш келибсиз!» деб қучоғингга отилган оиланг ва фарзандларингни кўрганда, бу дунёда сендан бошқа бахтли ва саодатли инсон бўлмаса керак деб хаёл қиласан…
Боз устига яна бир неча соатлардан сўнг янги — 2015 йил кириб келади. Ҳаёт эса давом этаверади…
Янги йилингиз муборак бўлсин, азиз Ватандошлар!
31 декабрь, 2014 йил, Торонто шаҳри, Канада.
Суратда: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев дунёнинг энг гўзал ва оромижон дам олиш гўшаларидан бири Карлови Вари (Karlovy Vary) да. 25 декабрь, 2014 йил, Чехия.
“Дунё ўзбеклари” матбуот хизмати
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушевни дунёдаги инсон ҳуқуқлари ташкилотлари тан олиб тенг гаплашаётган экан, биз бундан хурсанд бўлдик, бошимиз осмонга етди. Чунки биз Исмат Хушевнинг мухлисимиз. Мухолифат бир тараф бўлса, Исмат Хушевнинг ўзи бир тараф! Ўшандаям унинг тоши оғирроқ. Ўзъаро иғво ва бўҳтон, ҳақоратдан бошқа Қўлидан бир иш келмайдиган бечора мухолифчилар Хушевни енголмайдию, Ислом Каримовни енгиш учун уларга йўл бўлсин.
GAPINGIZGA QUSHILAMAN.