• Сб. Дек 14th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

‘Оммавий қотилликлар ҳуқуқ-тартибот органлари мустақил эмаслигининг белгиси’

Июн 2, 2012
‘Оммавий қотилликлар ҳуқуқ-тартибот органлари мустақил эмаслигининг белгиси’
‘Оммавий қотилликлар ҳуқуқ-тартибот органлари мустақил эмаслигининг белгиси’

Суръат Икромов айтишича, қотилликлар ҳақида фақат одамлар орасида миш-мишлар тарқалган.

Ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Суръат Икромов камида 14 инсон умрига зомин бўлган ўхшаш қотилликларнинг жамоатчиликдан сир тутилганини нотўғри деб ҳисоблайди, бу Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларининг ўз фаолиятида мустақил эмаслигининг белгиси, дейди.

Бир кун илгари Россия оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигидаги манбага таяниб, Тошкент шаҳри ва атрофида такси киракаши кўринишида камида 14 аёлни ўлдириб, қурбонларига тегишли буюмларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олингани ҳақида хабар тарқатди.

Қотилликларда икки ёш йигит гумон этилаётгани, улардан бирининг онаси ўлдирилган аёлларга тегишли буюмларни сотганликда шубҳа этилиб қўлга олингани хабар қилинган.

Май ойи бошида Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда ўтказилган узоқ амалиёт якунида бир йил давомида Қозоғистоннинг жануби ва Ўзбекистон ҳудудида камида 11 аёлни ўлдириб, танлончилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳнинг 4 аъзоси ҳибсга олингани ҳақида маълум қилган.

Бу гуруҳнинг уч нафари Ўзбекистон, бири Қозоғистон фуқароси экани, уларнинг иккитаси Ўзбекистон ҳудудида, қолгани Қозоғистонда қўлга олингани айтилган.

Би-би-си билан суҳбатда Суръат Икромов айтишича, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аҳоли ўртасида ваҳима уйғотмаслик мақсадида бу қотилликлар ҳақидаги маълумотни кенг оммага ошкор этмасликка қарор қилган бўлишлари мумкин, бироқ бу тўғри қарор эмас.

Манба: ББС радиоси.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *