• Пт. Апр 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Озодлик учун курашган Буюк ЧЕЧЕН халқининг қонуний президенти Аслан Масхадовга…

Июн 3, 2012

Юсуф Жума

Тангрим сенинг йулингда юрганлар саноклидир
Пойлари кишанлидир, бошлари сиртмоклидир.
Багрлари ханжарли, калблари пичоклидир.
Тангрим ёвинг сафига бош булиб тушганмисан
Йулингдаги зотларга узинг хам душманмисан?!

Хак деганнинг муродга етганини курмадим.
Биргина нафас хайит этганини курмадим.
Дунёдан кузи юмук кетганини курмадим
Тангрим ёвинг сафига бош булиб тушганмисан
Йулингдаги зотларга узинг хам душманмисан?!

Булбулдек химоясиз иймоннинг сокчилари
Бощларида балолар фалакнинг кучкилари
Аршингни ёндиради дил утин сочкилари
Тангрим ёвинг сафига бош булиб тушганмисан
Йулингдаги зотларга узинг хам душманмисан?!

Жавхару Солмон кетди, Асланни хам олдингми?!
Мужохидлар бошига киёматни солдингми?!
Хак йулида мунгайиб битта узинг колдингми?!
Тангрим ёвинг сафига бош булиб тушганмисан
Йулингдаги зотларга узинг хам душманмисан?!

Дунёни морлар учун тузганмидинг, Худойим?!
Уларга мадад кулин чузганмидинг, Худойим?!
Чеченлардан йулингни кизгандингми, худойим?!
Ёвинг сафига сарбо — бош булиб тушганмисан,
Йулингдаги зотларга узинг хам душманмисан?!

8.03.05.

2

Яна чикдингми куёш, уялмайсанми, куёш
Жавхарни отганларга сочиб турибсан зиё.
Аслан котилларига сен нечун булдинг нурпош,
Нахот конли кулларнинг кадахи эрур само.

Озодлик деганларни курган эмасман озод
Озодлик душманлари, жаллодлар нур ичинда.
Мазлумларнинг куксида мазлумлар уйнатар от
Мужохидлар ё сиртмок, ё ут, ё гур ичинда.

Яна чикдингми куёш, пайкон тегди юракка
Осмонлар хам мустабид тождорлар лашкаридир.
Аслан Масхад улдиму, лаънат булсин фалакка
Фалак ахли золимнинг беамон аскаридир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *