Исмат Хушев: «Дунё ўзбеклари»нинг Наврўз мукофотлари муборак бўлсин!
1.
«Дунё ўзбеклари» ташкил этилгандан бўён ўтган икки уч йиллик қисқа фурсат ичида нашримизни ўқувчи давлат ва мамлакатлар географияси кенгайиб, бугун уларнинг сони 149 нафарга етди.
Ўтган бу йиллар давомида биз ўзимизни кашф қилиш йўлида бордик ва бугун озми кўпми бу мақсадга эришдик ҳам. Бизни ҳар куни Ватанда ва хорижда ўн минглаб мухлис ва муштарийлар интизорлик билан кутиб, мароқ билан ўқиб, фикр ва мушоҳада қилиб боришни одат қилишди.
«Дунё ўзбеклари» ҳамиша ўз ўқувчиларига қулоқ солади, уларнинг ҳар бир сўз ва фикрини, бизга йўллаган хабар ва муждасини инобатсиз қолдирмайди. Шунинг учун ҳам ўқувчилар бизга ишонишади ва бу ишончни сақлаб қолиш йўлида биз ҳамиша ўз принципларимизга содиқ қолишга ҳаракат қиламиз.
Агар эсингизда бўлса, 2013 йилнинг якунлари бўйича, фаол мухбирларимиз ва ижодий ҳамкорларимиздан бир гуруҳини Бош муҳаррир совғалари билан мукофотлаган эдик.
Улар орасида таниқли ўзбек журналисти Шароф Убайдуллаев, ёзувчи Набижон Боқий, «Айтсам ўлдирурлар, айтмасам ўлам» номли машҳур пародия муаллифи, «Почтачи» тахаллучи билан нашримизда фаол иштирок этиб келаётган Тошкентлик ҳамкоримиз, “Дунё ўзбеклари”нинг энг фаол муаллифи, қалами ўткир журналист, талантли шоир дўстимиз Ҳамроқул Асқарлар бор эди…
2.
Биз ўзимизнинг «Наврўз» байрами арафасидаги азалий урф одатларимиз ва иқтисодий имкониятларимиздан келиб чиқиб, бу хайрли ва савобли ишни давом эттиришга қарор қилдик.
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррирининг бу галги совғалари қуйидаги ҳамкорларимизга насиб этди:
(Сурат қўйилади)
Собиқ халқ ноиби Зариф Бурҳоновга:
Китоб туманида истиқомат қилувчи собиқ Ўзбекистон халқ депутати, қишлоқ хўжалиги билимдони, ҳақиқий деҳқон ва энг муҳими — ажойиб инсон Зариф Бурҳоновга. Кейинги йилларда кўплар қатори Зариф аканинг ҳам бошига кулфат тушиб, узоқ муддат ноҳақ ҳибсда бўлишга тўғри келди. Яқинда у кишининг қамоқдан чиққанларини эшитиб, бу дунё фақат Китоб ва қамоқхонадан иборат эмаслигини ўз кўзлари билан кўриб, дунёга кенгроқ назар ташласинлар деб яхши ва ёруғ ниятлар билан у кишига «Дунё ўзбеклари»нинг биринчи мукофотини беришга қарор қилдик.
Тошкент Олий ўқув юртларидаги махсус мухбиримизга:
Тошкентдаги Олий ўқув юртларидан ва Ёзувчилар уюшмаси аъзоларидан келаётган танқидий шикоятларни текшириб, бизга йўллаётган талаба укамиз (исми шарифи таҳририятга маълум) ҳам Бош муҳаррир совринига сазовор бўлди.
Ёзувчи Абулқосим Мамарасуловга
Жиззахнинг Бўстонида истиқомат қилувчи истеъдодли ёзувчи Абулқосим Мамарасуловга: «Дунё ўзбеклари»да эълон қилинган
-
«Мен қандай ёзувчи бўлган эдим«
-
«Суронли 1990-94 йиллар» номли мақолалар тўплами ва хусусан «Барлос қишлоғининг зумрад тонглари» номли дилбар ҳикоялар туркуми учун








