• Пн. Окт 7th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ассалому алайкум!

Ассалому алайкум!
Ассалому алайкум!

“Дунё Ўзбеклари” ўқувчиларига!

Биз анчадан бўён дунё ўзбеклари ҳақида кўнгил қўйиб ўқийдиган, уларнинг орзу ўйлари, қувонч ва қайғусини баҳам кўрадиган бир сайт – мустақил интернет газета очишни ният қилиб юрган эдик.

Не бахтки, бугун бизнинг бу азалий орзу-умидимиз ушалди!

Биз ўзбек халқининг дунёга сочилиб кетган турли қатламларини сайтимиз билан ҳамкорлик қилишга чорларканмиз, улар фисқу-фасод ва ҳақоратдан иборат – “кўча”нинг гапини эмас, балки одамлар қалбини ўртаётган – миллатнинг дардини бизга йўллайдилар деб умид қиламиз.

Ўзини Ўзбекистон режимига мухолиф деб билган ватандошларимизнинг соғлом фикр ва мулоҳазаларидан иборат танқидий қарашлари баён этилган мақола ва суҳбатларга ҳам сайтимизда кенг ўрин берилади.

(Ўзбекистон ҳақида ижобий ва афсонавий гап сўзларни ўқишни истаганлар мамлакатда чиқаётган газета-журналларга бемалол мурожаат қилишлари мумкин)…

Лекин бу мақолалар диний радикализм ва қуролли қўзғолонга чорлаш йўлидаги гоҳ ошкор, гоҳ яширин ҳатти-ҳаракатлардан холи бўлиши шарт!

Эшигимиз ҳаммага очиқ. Холис ният билан миллат учун қайғурадиган, унинг қувонч ва ташвишини баҳам кўрадиган, ўзбек халқининг дарди билан ёнадиган бутун дунё учун кенг очиқ.

Биз ўз саҳифамизга улуғ бобомиз Амир Темур ўғитларини бош шиор қилиб олишга қарор қилдик.

Дунёнинг учдан бир қисмини эгаллаган буюк жаҳонгир ҳар бир қадамини мана шу шиорига амал қилган ҳолда, адолатни ҳамма жойда устивор қилиб қўйганлигини жаҳон билади.

Амир Темурнинг зурриёдларига қолдирган васиятномасидаги энг сўнгги насиҳати: “Болаларим, иттифоқ бўлсангиз – бутун дунё Сизники, агар ноиттифоқ бўлсангиз – биз қурган салтанатни ҳам барбод қиласиз” деган сўзлардан иборат бўлган экан.

Ота-онамиз кўчага илк қадам қўйганимизда ҳам, “Болаларим, маҳалла-кўй билан иттифоқ бўлинглар” дейишарди.
Дарҳақиқат, биз иттифоқ бўлишимиз керак. Нафақат маҳалла куй билан, балки бутун дунё билан иттифоқ бўлишимиз керак.

Дунё ўзбеклари бугун ўзбек салтанатини кимнинг қўлидан кимга олиб беришни эмас, иттифоқ бўлишимизни ўйлашимиз керак…

Ана ўшандагина биз ўз подшоҳимиздан Амур Темур тузукларида ёзилганидек бизни АДОЛАТ меъзонларига амал қилиб бошқаришни талаб қилишга ҳақли бўламиз.

Агар у бизни эшитмаса, улуғ бобомизнинг “Куч адолатда!” деган ақидасини амалда исбот қилиб, уни эшитишга мажбур қила олардик.

Афсуски, биз ҳали бундай қудратга эга эмасмиз. Бунинг сабаби эса оддий – биз тарқоқ ва ноиттифоқмиз!

Амур Темур бобомизнинг олтин васиятларига амал қилмаганимиз учун ҳам биз ўзбеклар бугун бутун дунёга тариқдек сочилиб кетдик…

Бобомиз ўз тузукларида: ”Давлат ишларининг тўққиз улушини – кенгаш, тадбир ва машварат, қолган бир улушини – қилич билан амалга оширдим” деган эдилар.

Бу – Амир Темур адолатининг устивор чўққиси эди!

Афсуски, бугун Ўзбекистонда давлат ишларининг бир улуши – кенгаш, тадбир ва машварат билан, қолган тўққиз улуши – қилич (куч) билан амалга оширилмоқда…

“Қай бир жойдан бир ғишт олсам, ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, бир дарахт кестирсам, ўрнига юз кўчат эктирдим” деганлар Амур Темур.

Бугун Ўзбекистонда бобомизнинг бу сўзларига амал қилинмаганлиги учун ҳам, шаҳар ва қишлоқларимиз ўрта асрлардагидай хароб, унинг ўрмон ва дарахтлари кесилиб, ўтинга – “кўмир”га айланди.

Бир пайтлар ям-яшил яйлов ва водийдан иборат бўлган мамлакат бугун қуриб тамом бўлиш арафасида…

Амир Темур ўз тузук ва насиҳатларини ҳар сафар “Фарзандларим” деб бошлаганида у албатта бизни – келажак авлодни хам назарда тутганлигига шубҳа йўқ.

Бобомизнинг адолат ва иттифоқлик ҳақидаги бу ўгитларини Қашқадарё фарзанди бўлганим учун ҳам юрагимга бир карра яқинроқ оламан.

Негаки, Китобдаги менинг қишлоғимдан бор йўғи бир неча чақирим нарида – Шаҳрисабзнинг Хўжа Илғорида туғилган Амир Темур бобомнинг бу сўзлари унинг фарзандлари қаторида мен учун ҳам бирдай тааллуқли деб биламан.

Қолаверса, унинг бу насиҳат ва ўғитлари бутун дунё ўзбекларига ҳам баб- баравар алоқадор.

Биз – унинг набиралари улуғ бобомиз васиятларига амал қилиб, бирлашишимиз, ўзъаро аҳил ва иттифоқ бўлишимиз керак!

“Дунё ўзбеклари” сайти ана шу эзгу-мақсад йўлидаги хайрли ва савобли ишларимизда бизга камарбаста бўлади деб умид қиламиз.

Исмат Хушев, Бош муҳаррир.

5 комментариев к «Ассалому алайкум!»
  1. Исмат ака, бу интернет газетани очганингиз яхши булибди,хурсандмиз.Биз Ушлик узбекларни хам Дунё Узбеклари сафига кушиб кувонч,гам ташвишларимизни ёртитиб турарсиз деган умидаман.2010 йил фожиясини Янги Дунё,Озодлик радиоси,Узигабек сайтлари очик ойдин ёритиб келди.Биз Ушлик Узбеклар улардан миннадормиз уз рахматимизни айтамиз.Сизни хам бошлаган ишларингизга омад тилаймиз ,газетангиз шухрати оламга ёйлишига тилакдошмиз.
    Хурмат билан Ушдан Сайид.

  2. Мени кечирасиз деган умид билан чин юракдаги сузимни айтмокчиман!
    Сизнинг юрагингизнинг асл тубида халиям софлик йуколмаган. Буни пайкаш жуда кийин эмас. Аммо Сиздан илтимос! Сахифангизнинг бир булимидаги гапларингиз бошка булимидаги гапларига тугри келмаяпти. Бунга оддий мисол айтишим мумкин. Бирида режимни ёмонлагансиз бошкасида уша узингиз ёмонлаган режимдан панох топишни истаяпсиз. Мени фикримча Сиз факат хакконий булишингиз вакти етиб келганини пайкамадингиз. Хозирданок янги хаёт бошлаш мумкин! Аймокчиманки АКУНА МАТАТА! Симба хам ожиз шер боласи эди. У хам ортга кайтишга куркарди. аммо юрагида асл шернинг шижоати мавжуд эди. У отасининг улимида узини айбдор деб билгани учун кайтишга уяларди. Сиз эса кайтишга куркаяпсиз ва Сизнинг отангизни улимида айбдор булган амакини отам деб уйлайсиз. Отасининг рухи унга «СЕН КИМ БУЛИШИНГДАН КАТЪИЙ НАЗАР МЕНИНГ УГЛИМСАН» деганди. Мен эса Сизга «СИЗ КИМ БУЛГАНЛИГИНГИЗДАН КАТЪИЙ НАЗАР ШОИРСИЗ, ЖУРНАЛИСТСИЗ ВА ХАЛКНИНГ АЙТМОКЧИ БУЛГАН ДАРДИНИ ИФОДАЛОВЧИ ПОК ЮРАКСИЗ». Мени ким эканлигимни билмокчи булсангиз кашкирлар исмимдаги «Мистер» сузини тушириб айтишган дустингиз «чучка»ман.

  3. Укам Исматжон!!!
    Халқимиз айтган: ит ҳурар, карвон ўтар. Сен ифлос коментларга парво қилма, парвосиз ҳам бўлма!
    Сенга ўзи айтиб турибдику, исми шарифини чўчқаман, етмаса тўнғизман деб.
    Тўнғиз, чўчқалар ўзи шундақа сассиқ ифлос бўлишади.
    Аксинча инсон боласи бўлганда эди бу чўчқа, ўзининг ўйнаш ёки мараздан туғилмаганида, хақиқий эркак мужик бўлса, ўз исми шарифини кўрсатар эди.
    Ўз фикрларини ўзбек тилида тўғри ёзолмаган бир ғирт саводсиз ифлоснинг ёзганига қулоқ солсанг, мен хафа бўламан.
    Ўзинг учун эмас, сенга муштоқ миллионлаб жафокаш халқинг учун, элинг-юртинг учун, Амир Темурнинг Шахрисабзда тавваллуд топгани учун ва бундай буюк саркарданинг ҳақиқий набираси эканлигинг учун ҳам ёз!

  4. Salom Ismat aka Mister Qalampir tugri gapiryaptilar! Ismat aka Uzbekiston bu bizni,sizni va boshqa uzbeklar hamda shu yurtda yashayotgan kop millatli halqimizni vatani… Ismat aka kechirasizku men uzimni erkin fikrimni bildirmoqchiman… Ismat aka bu internet gazetangiz sahifalarida har hil bulmagur gaplar kop yozilgan bu esa yahshi emas.. Ismat aka Ozodlik,BBC radiolari bular kimlar bilasizmi bular hammasi UZBEK! lekin uz vatanini sotgan insofsizlar.. Nega bilasizmi chunki bular har hil bo’qton gaplarni gapirib Uzbekistonni siyosatini yomanlab kelishayapti… Aka siz manga eting qaysi yurt bizni yurtimizga uhashaydi, qaysi davlatda bizdagidek halovat bor, aka gaplarimni qanday tushunishiz uzizga bogliq lekiz sizga maslahatim Uzbekistonga qayting va hammasini boshidan boshlang… Aka odamlarni bir gapi bor Uzga yurtni qozisi bulguncha uz yurtingni tozisi bulgin deb… Ozodlik Muhammad Solihni gapiradi u kim uzi? U kishi yurti uchun nima qildi qani etsin.. Ismat aka maglubiyatni ta’n olish ham mardlikka kiradi… Man prezedentimiz siyosatini olga suraman u kishini fikrlari va olib borayotgan siyosatini har doim ma’qulayman va boshqalarga ham masalahat beraman…

  5. Ha etgancha bu Mister Qalampirni bir gapiga qushilamyman odam uzini hayvonga tenglashtirishi juda bir hunuk holat.. Bu erda siz va boshqalarni fikri 10000% tugri… Qolgan gaplarni bir uylab kurin aka…hurmat ila Shovkat

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *