Азиз Ватандошлар!
Янги ташкил этилган интернет газетамиз ҳали ёш. У биринчи атак-чечак қадамларини қўйиб, одим отишни ўрганаётган масъум болакай мисол бу ғавғоли ва суронли ҳаётга эндигина кириб келмоқда.
Шул сабаб ажиб бир иштиёқ билан саҳифамизни кўздан кечираркансиз, ҳали тажрибасиз ва ғўр гўдакнинг чалкаш ва пойинқадар одимларидан ранжимассиз деган умиддамиз.
Қолаверса, ўзимиз ҳам интернет оламининг ранг-баранг ва бепоён кенгликларини энди-энди, секин-аста ўрганиб, тажриба орттириб бормоқдамиз.
Лекин шундай бўлса-да, Сиз азиз муштарий кўнглини саҳифамизга меҳмон бўлганингиз боис афсус ва надомат туйғулари қоплаб олмаслиги учун ҳар доим рост гапни айтишга, бетакрор ва самимий бўлишга ҳаракат қиламиз.
Ёлғон гапириш, бировнинг дилини оғритиш, тўҳмат ва ҳақорат қилиш, ўч олиш каби бемаъни ва шармандали иллатлардан, Оллоҳга шукрки, йироқмиз.
“Дунё ўзбеклари” — ер юзига тариқдай сочилиб кетган жафокаш миллатдошларимизнинг орзу-умидлари, дарду-ўйлари, қувонч ва қайғуларини ўртоқлашадиган, дардлашадиган дилдош ва дарддош газета бўлиб қолишига ишонгимиз келади!
“Янги дунё” сайти таҳририятига хат ёзган муштарийларимиздан бири Исмат Хушев янги саҳифасида энди фақат ўзини мақтаган фикр ва мулоҳазаларга ўрин берса керак деган башоратни айтибди.
Биз эса ўз ўрнида бу дўстимизга ўзимизни мақтаб, умримизни беҳуда ўтказиш ниятида эмаслигимизни, танқидий фикрларга ҳамиша эҳтиромли эканимизни билдириб қўйишни истардик.
Қолаверса, биз бугундан бошлаб сайтимизда “Демократия сабоқлари” деган янги бир рукн очишга қарор қилганимизни ҳам ошкор этмоқчимиз.
Унда шу пайтга қадар қаерда ва қайси нашрда Исмат Хушев ҳақида неки танқидий фикр ва мулоҳазалар, очиқ хат ва мурожаатлар эълон қилинган бўлса, уларни ҳам сайтимизда эълон қилиб боришга қарор қилдик.
Зотан, бир киши ҳақида кимдир яхши ва кимдир ёмон фикр билдириши бу табиий ҳол. На яхши ва на ёмон фикр айтиш мумкин бўлган, бор йўқлигини биров билмайдиган одам бўлишдан худо асрасин!
Нима учун биз бунга қарор қилдик?
Бировдан тили қисиқ жойиимиз бўлмаса, бир-бирининг гўшини еб юрган ўзбек мухолифатини тан олмасак, ундан қўрқмасак, нега биз бу қалтис йўлни танладик?
Бунинг жавоби оддий: Биз ўзимиз ҳақимизда билдирилган барча танқидий фикрларни ҳам, улар бизга ёқадими, йўқми, қандай бўлса, шундайлигича ўзимиз бош бўлган нашрда ўқувчига ошкор қилолсак, унга билдираолсак, шунга ўзимизда журъат ва жасорат топа олсак, ман-манлик ва манқуртлик касалидан қутулган бўламиз.
Ўзининг салоҳияти билан куч ва қобилиятига ишонган одамгина ўзи ҳақидаги танқидий фикрлардан қўрқмаслиги, уларни тўғри ва соғлом қабул қила олиши мумкин.
Гарчи бу биз учун у қадар исталмаган бир ҳол бўлса-да, лекин ҳур фикрли инсон сифатида демократиянинг бу аччиқ сабоғи ва ёқимсиз шарофатидан “баҳраманд” бўлишга мажбурмиз.
Зотан ўқувчини алдаш мумкин эмас. У сиз ҳақингдаги ҳамма гапни, у яхшими – ёмонми, билиши лозим!
Хулосани эса унинг ўзи чиқариб олаверади. Муаллифга баҳо бериш, китобхоннинг ҳуқуқи!
Масалан, Ўзбекистонда чиқадиган “Ўзметроном” интернет нашри мен ҳақимда ёзган мақолаларининг бирида мени Бош муҳаррирликдан сиёсий қарашларим учун эмас, балки касбий номуносиблигим, уқувсиз ва тажрибасизлигим, маҳоратсизлигим, янаям аниқроқ айтадиган бўлсак —
журналистикага адашиб кириб қолганим учун учун бўшатилган деб башорат қилган.
Албатта, Ўзбекистонда туғилган Исмат Хушевнинг қай даражадаги журналистлигига рус биродаримиз Сергей Ежков эмас, балки уни билган ва ўқиган ўзбек муштарийси баҳо бериши керак!
Биз соддадил Серёжанинг бу “ғаройиб” кашфиётидан ранжимаймиз. Фақат унинг бу фикрини ўзбек ўқувчилари ҳам билиш керак деган мушоҳададамиз, холос. Хулоса қилиш эса ҳар кимнинг ўзига, доно фикрига ҳавола.
Демак бугундан бошлаб Исмат Хушевнинг “Дунё ўзбеклари” сайтида унга ёзилган “Очиқ хат”лар, танқидий мақолалар ҳам (агар улар тўҳмат ва ҳақоратлардан холи бўлса, албатта) мунтазам эълон қилиб борилади.
Бундан Исмат Хушев ютса ютадики, асло ютқизмайди.
Қолаверса, бу шафқатсиз ҳаётнинг аччиқ сабоқларидан у яхшигина хабардор, ўз мураккаб ва ғалвали умри давомида бундай гап-сўзларни кўп маротаба эшитган, балки уларга бир қадар кўникиб ҳам қолган йигит.
Ўзбекистон раҳбарлигига ҳам айни фикрлайдиган одамлар келганида эди, сиёсатимиз, жамиятимиз ва ҳаётимиз ҳам бугун тамомила бошқача мазмун ва моҳият касб этган бўлармиди…
Хурматли Исмат ака!
Биласизми, Сизни мен журналист сифатида тан оламан. Журналистлар куп бирок барчасини уз савияси бор. Менинг ёшлигимда бир камчилик утган эди яъни ота онамнинг эмас балки бошлигимнинг суратини уйим турида сакладим, ёнимда олиб юрдим. Нима деганимни тушунган булсангиз керак? Сиз уша суратлардан воз кеча олган кунингиз энг буюк журналистларнинг барчасини тарозининг бир паласида куйсалар хам бир узингиз утирган палла тош босади.
Азизим Исмат ака!
Энди Сизга жиддий саволларимни беришимга ижозат берсангиз.
1-савол: Сиз демократияни кандай тушунасиз? Балки гарб ва шарк демократияси бошка бошкадир? Узбекистонда эса кандай булиши зарур?
2-савол: Агар ёшлигингизга кайтсангиз хаётнинг кайси сукмогидан кетар эдингиз?
3-савол: Хаётнинг бугунга кадар Сизга курсатган «жафо»синидан дарс олингизми?
4-савол: Болаларингизнинг касбларини танлашда Сизнинг ёрдамингиз ёки фикрингиз таъсири борми?
Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
Рахмат яхшиликларни кутамиз? Факат ингилизча жумлалар кийинчилик тугдиради мумкин булса алмаштириш керак
Bu demakratiya zamon talabiga javob bermaydi hech qaysinisi, chunki buni inson o’ylab topgan. Bundan oldingi inson o’ylab topgan tizimlarham duddi shundey.
Faqat va faqat bizni yaratgan va bizga rizqni bergan va yeru osmonlarni yaratgan, doyim tirik, o’lmaydigan, tug’magan va tug’ilmagan, olamlarning robbis bizga o’zi rozi bo’lib bergan qonun gina barcha zamonga to’g’ri keladi. U ham bo’lsa qur’on dasturi. Undan boshqa tuzimlarning barchasi ayroqsiz….yaroqsiz ahlatdan boshqa narsa emas….buni tushininglar aqilllarni ishlatinglar…
Ома койил сизга
Каримов хакидаги янги малумотларни курамизми?