• Вс. Сен 6th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

ноқонуний

  • Главная
  • Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида ноқонуний акула боқилаётгани аниқланди

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида ноқонуний акула боқилаётгани аниқланди

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида фуқаро сунъий ҳавзада акула боқиб келаётгани аниқланди. Уй эгаси ичимлик сувидан ҳам ноқонуний фойдаланган. Унга 4 млн 400 минг сўм жарима қўлланиб, ертўлани 15 кунда…

Оқ уй Ўзбекистонни Хитой товарларининг ноқонуний транзити бўйича хавфи юқори бўлган давлатлар қаторига киритди

Оқ уй Ўзбекистонни АҚШнинг бож тўловларини четлаб ўтиш мақсадида Хитой товарларини учинчи давлатлар орқали ноқонуний транзит қилиш хавфи юқори бўлган мамлакатлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда Савдо ва ишлаб чиқариш сиёсати…

Икки ўзбекистонлик одамларни чегарадан ноқонуний ўтказгани учун 5,5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Жомбой тумани суди одамларни чегарадан ноқонуний ўтказишда гумон қилинган 38 ёшли М.Б. ва 37 ёшли А.К.га нисбатан ҳукм ўқиди. Gazeta иш материаллари билан танишиб чиқди.…

Ноқонуний қурилишлар ҳақида хабар бериш учун Telegram-бот ишга тушди

Тошкент шаҳрининг меъморий қиёфасини сақлаш, шаҳарсозлик нормаларига риоя этилишини таъминлаш ва ноқонуний қурилишларга чек қўйиш мақсадида махсус «Ноқонуний қурилиш» Telegram-боти ишга туширилди. Энди фуқаролар кўп қаватли уйлар атрофида, спорт майдончалари,…

Бош прокуратура ноқонуний қурилиш ҳақида хабар бериш учун Telegram бот ишга туширди

Фото: Шуҳрат Латипов / Gazeta Тошкент шаҳрида ноқонуний қурилишлар ҳақида бериш учун @noqonuniy_qurilish_bot Telegram боти ишга тушди. Бош прокуратура аҳолини кўп қаватли уйлар ён-атрофи, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳи ва яшил…

Ўзбекистон бўйлаб 4,5 млрд сўмлик электр ноқонуний ишлатилгани аниқланди

4,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилди. Унда “M.O.” фермер хўжалиги раҳбари Ф.С. “Янги Ҳаёт”…

Фарғонада аёл 41 нафар қизга ноқонуний диний таълим бергани аниқланди

Бағдод туманида яшовчи аёл ўз уйида 41 нафар қизга ноқонуний равишда диний таълим бергани маълум бўлди. Уларнинг энг кичиклари 5−6 ёшда бўлган. Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 41 нафар қизнинг…

«3 қаватга рухсат олиб, 12 қават қурмоқда». Қодиров ноқонуний қурилиш учун жавобгарликни кучайтиришга чақирди

Ноқонуний қурилиш ва шаҳарсозлик талабларини четлаб ўтиш аҳоли хавфсизлиги учун жиддий таҳдидга айланди. Бу ҳақда 11 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида депутат, «Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров…

Ноқонуний қурилишлар учун жавобгарлик кучайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида шаҳарсозлик соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш, ноқонуний қурилишларнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Лойиҳа билан Шаҳарсозлик кодекси ҳамда «Лицензиялаш, рухсат бериш ва…

Чирчиқ дарёсидан ноқонуний қум-шағал қазиб олиниши оқибатида давлатга 1,9 трлн сўмлик зарар етказилди

Фото: Сабина Бакаева / Gazeta Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ўзанидан рухсатномасиз 101,2 минг куб метр қум-шағал қазиб олингани аниқланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бу билан…

Тошкентда ноқонуний 50 млн долларлик криптовалюта айланмасини амалга оширганлар аниқланди

Наркотик ва психотроп моддалар ҳамда криптоактивларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ жиноят фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан терговга қадар текшириш ўтказилди. Унда «HST»,«VEK» ва «RBMT» МЧЖ мансабдор шахслари ва…

Польша Ўзбекистон фуқаросини ноқонуний миграцияни ташкил этгани учун депортация қилди

Фото: Польша Чегара хизмати Польша Беларусь орқали ноқонуний миграцияни ташкил этишга алоқадор бўлган Ўзбекистон фуқаросини мамлакатдан чиқариб юборди. У жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солгани сабабли депортация қилинди. Шу билан…

Тошкентда 578 минг долларлик криптоактивлар ноқонуний айланмасида гумонланган ўсмир қўлга олинди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ видеосидан кадр Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида криптоактивларни ноқонуний айлантиришда гумон қилинган 17 ёшли ўсмир қўлга олинди. Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, у амалга оширган операцияларнинг умумий…

Гулираъно Қосимованинг ишдан бўшатилиши ноқонуний деб топилди. У ишга тикланади

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди аввал Фурқат тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳақоратлангани ва калтакланганини маълум қилган Гулираъно Қосимованинг ишдан бўшатилишини ноқонуний деб топди. Аёл аввалги иш жойига тикланди ҳамда…

Уч ойда Ўзбекистонда ноқонуний чиқинди ташлаш билан боғлиқ 1,5 мингдан ортиқ ҳолат аниқланди

2026 йилнинг иккинчи чорагида (апрель-июнь ойлари) Ўзбекистонда чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш билан боғлиқ 1548 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабар қилди. Маълум…

Ўзбекистонда кўп қаватли уйларни ноқонуний қурганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 9 июль куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда қурилиш соҳасида давлат назорати ва бошқарувини такомиллаштиришга оид қонунни маъқуллади. Ҳужжат, жумладан, инспекция рухсатисиз кўп қаватли уйлар қурганлик учун…

Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний юборишни ваъда қилганлар ушланди

Фуқароларни АҚШ ва Жанубий Кореяга юборишни ваъда қилганлар қўлга олинди. Тошкент шаҳрида яшовчи икки нафар шахс фуқароларни Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, катта миқдорда пул талаб қилгани аниқланди. Улар…

Навоийда ноқонуний олтин қазиш учун ковланган чуқурдан уч киши қутқарилди

Фото: ФВВ Навоий вилоятида ноқонуний олтин қазиб олиш учун ковланган чуқурликда тупроқ босиши оқибатида уч нафар фуқаро қолиб кетди. Улардан бири маҳаллий аҳоли томонидан, яна икки нафари эса ФВБ қутқарувчилари…

Жиззахда олтинни ноқонуний қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланган 3 фуқаро аниқланди

Жиззах вилоятида таркибида олтин зарралари бўлган тошларни ноқонуний қайта ишлаш билан шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди. Маълум қилинишича, тезкор тадбир «Хавфсиз ва соғлом…

Фарғонада 125 млрд сўмлик сунъий ҚҚС орқали ноқонуний кешбэк тўплаганлар аниқланди

Фарғона вилояти солиқ бошқармаси тезкор таҳлиллар давомида йирик қонунбузилиш ҳолатини аниқлади. Хусусан, фуқаро Т.З. раҳбарлигида Фарғона шаҳрида «E.F.F.» ҳамда «F.E.O.Z.» МЧЖлари ташкил этилган ҳамда жорий йил май ойида Сурхондарё вилояти…

Тадбиркорликка ноқонуний аралашганлик учун жазолар кучайтирилиши мумкин

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва бу каби ҳаракатлар учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутилган қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ҳужжатга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига тегишли…

АҚШ ва Жанубий Кореяга ноқонуний юбормоқчи бўлганлар терговга тортилди

АҚШ ва Жанубий Кореяга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахслар ушланди. Ноқонуний миграцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар…

Бухорода уйда ноқонуний боқилаётган икки тўнғиз табиатга қўйиб юборилди

Жондор туманидаги фуқаро хонадонида ноқонуний сақланаётган икки ёввойи тўнғиз табиатга қўйиб юборилди. Қоидабузар фуқарога 2 млн сўмдан ортиқ жарима белгиланди. Lotinchada Кеча, 14:44 Жамият Бухоро вилояти Жондор туманида фуқаро хонадонида…

Ўзбекистонда ноқонуний қурилиш учун жарималарни кучайтириш таклиф этилмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни урбанизация ва шаҳарсозлик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш юзасидан тақдимот билан танишди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати. Тақдимотда, хусусан, шаҳарсозлик…

АҚШ суди H-1B ишчи визалари учун 100 минг долларли йиғимни ноқонуний деб топди – Gazeta

АҚШ Федерал суди президент Дональд Трамп томонидан юқори малакали хорижликларга H-1B тоифасидаги визаларни бериш учун жорий этилган 100 минг доллар миқдоридаги йиғимни бекор қилди, деб хабар бермоқда CNN. Судья Лео…

​«Газ ўғрилари» фош этилди ёхуд табиий газдан ноқонуний фойдаланганларга қандай чора кўрилади?

Табиий газ — умумий бойлик, бироқ айримлар ундан фойдаланишда қонунни четлаб ўтишни афзал кўрмоқда. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган навбатдаги рейдлар давомида газ тармоғига ноқонуний уланган «уддабуронлар» фош этилди.…

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида республиканинг қатор ҳудудларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Қоидабузарлар томонидан етказилган умумий зарар 4,1 млрд сўмдан ошди. ​Хусусан, энг…

Сергели машина бозоридаги 100 нафар олиб-сотарнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди, икки киши қамалди

Тошкент шаҳри Сергели туманидаги автомобиль ва эҳтиёт қисмлар бозорида олиб-сотарларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси. ИИББнинг қайд этишича, халқ орасида «сайгак» ёки…

Ноқонуний балиқ ови уюштирганларнинг 4 йилга озодлиги чекланди

Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги «Қорақир» табиий сув ҳавзасида ноқонуний балиқ овлаган шахслар озодлиги суд қарори билан 4 йилга чекланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ахборот…

Андижонда ноқонуний дори цехи фош этилди: тафсилотлар

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳрида фаолият юритган ноқонуний дори ишлаб чиқариш цехи фош этилди. Ушбу манзилда 4 та МЧЖ томонидан тегишли рухсатнома…

Ўзбекистонда наркотиклар ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарлик кучайтирилади

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 18 май куни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Ҳужжат президентга…

Ангрендаги ноқонуний ташкил этилган зиплайнда икки киши тўқнашиб кетди

Фото: Ижтимоий тармоқлар Ангренда жойлашган Лашкарак маҳалласидаги зиплайнда икки киши тўқнашиб кетди. Фуқаролар жароҳатланмаган. ФВВга кўра, аттракцион ноқонуний фаолият юритиб келган. Lotinchada Бугун, 15:12 Жамият 14 май куни ижтимоий тармоқларда…

АҚШ суди Трамп тарифларини ноқонуний деб топди

Манхэттендаги судьялар ҳайъати қарорига кўра, АҚШ Федерал савдо суди Президент Доналд Трампнинг хорижий импортга 10 фоизлик тарифини ноқонуний деб топди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди. Қарор президент томонидан 2026 йил…

Бухорода 12 туп арча ноқонуний кесилиб, табиатга 95,6 млн сўм зарар етказилди

Бухорода 12 туп арча ноқонуний кесилиши оқибатида табиатга қарийб 95,6 миллион сўм зарар етказилди, деб хабар бермоқда вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси. Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги…

Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари ноқонуний эгаллаб олинган ерга ҳужжат бериш эвазига пора олаётганда ушланди

Фото: ДХХ Қорақалпоғистондаги туманларнинг бирида кадастр бўлими бошлиғи бўлиб ишловчи шахс пора олишда гумонланиб қўлга олинди. У ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерга қурилган бинога нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ва…

Навоий вилоятида салкам 570 млн сўмлик олтин ва маъданли тошларни ноқонуний қазиб олганлар ушланди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Томди, Кони­мех ва Хатирчи туманларида олтинни ноқонуний қазиб олиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Рейд давомида 315,1 грамм олтин ва 5,2 тонна маъданли тошлар…

Австрия ноқонуний мигрантларни Ўзбекистон орқали депортация қилмоқчи

Австрия ва Ўзбекистон 7 май куни депортация тартибларини соддалаштириш бўйича шартномани имзолайдилар, деб хабар берди The European Conservative. Келишув икки мамлакат ўртасида ноқонуний миграция, мигрантларни контрабанда қилиш ва одам савдосига…

Шахсий аккаунтлар ва идентификация воситаларини бошқаларга ноқонуний бериш учун жавобгарлик кучайтирилади

Ўзбекистонда идентификация, киберхавфсизлик ва бошқа масалаларда қонунбузилиши учун жавобгарлик кучайтирилади. Қонунчилик палатаси депутатлари киберхавфсизликни таъминлаш ва рақамли муҳитда содир этилаётган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда…

Сармишсой археология ёдгорлиги ҳудудида ноқонуний олтин қазилгани аниқланди, зарар 111 млрд сўмдан ошди

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида жойлашган Сармишсой дараси ҳудудида ноқонуний равишда олтин қазиб олиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 40…

Ўзбекистонда портатив лазерли қурилмалардан ноқонуний фойдаланганлик учун жарима жорий этилди

Ўзбекистонда портатив лазерли нур тарқаткичлар билан боғлиқ қонунбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Бу 17 апрель куни қабул қилинган қонун (ЎРҚ-1132-сон)да назарда тутилган. Маълум қилинишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга…

Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувлар чекланади

ПФ–63-сон фармон билан 2026 йил 1 июлдан амалдаги функцияларига қўшимча равишда қуйидаги янги имкониятларга эга «Ягона давлат назорати» ахборот тизими ва унинг мобил иловаси ишга туширилади: тадбиркор фаолият юритадиган жойдаги…

Чорвоқда чиқиндиларни ноқонуний ташлашга қарши 50 та камера ўрнатилади

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ туристик зонасида 10 апрелдан қурилиш чиқиндиларини ноқонуний ташлашнинг олдини олиш мақсадида текширув олиб борилмоқда. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди. Қайд…

Наманганда ноқонуний равишда диний таълим бериш ҳолатлари аниқланди

Фото: ДХХ видеосидан кадр Наманган вилоятида аёллар томонидан ноқонуний равишда диний таълим бериш ҳолатлари аниқланди. Улар уй ҳамда Telegram гуруҳлари орқали аёл ва қизларга пул эвазига сабоқ берган. Ҳолатлар бўйича…

Бўстонлиқдаги ноқонуний чиқиндихона юзасидан баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда Бўстонлиқ тумани «Янги ҳаёт» МФЙ ҳудудида ноқонуний чиқиндихона юзага келгани акс этган видеоматериал тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ишчи гуруҳи томонидан жойига…

Навоийда 13,1 млрд сўмлик қазилма бойликларини талон-торож қилган ноқонуний олтин қазувчилар ушланди

Навоий вилоятида ноқонуний равишда олтин қазиб олиш билан шуғулланган икки ҳолат аниқланди. Бу ҳақда ДХХ хабар қилди. Маълум қилинишича, Кармана туманида бир гуруҳ шахслар давлат захирасидаги ерларда олтин таркибли рудаларни…

Ўзбекистонда 3 ойда чиқиндиларни ноқонуний ташлаш билан боғлиқ 2107 та ҳолат аниқланди

Ўзбекистонда онлайн кузатув камералари орқали чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш ҳолатлари аниқланмоқда. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабар берди. Маълум қилинишича, агентлик ҳузуридаги Кузатув камераларидан фойдаланиш ва…

Тошкентда нодавлат ОТМ талабаси ва ўқитувчиси болаларга ноқонуний диний таълим бергани аниқланди

Фото: ДХХ Тошкентда ноқонуний диний таълим бериш билан боғлиқ икки ҳолат аниқланди. Нодавлат ОТМ талабаси 9 нафар болага уйда мажбурий сабоқ берган, айримларига тан жароҳати етказилган. Шунингдек, нодавлат ОТМ ўқитувчиси…

Сенат давлат хизматчиларининг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Олий Мажлиси Сенати 7 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида «Давлат органининг ёки унинг мансабдор шахсининг қонунга хилоф қарори, ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Мажлисда…

Давлат органи ёки мансабдорнинг ноқонуний қарори ва ҳаракатсизлигидан етказилган зарар қопланади

Сенатнинг 14-ялпи мажлисида «Давлат органининг ёки унинг мансабдор шахсининг қонунга хилоф қарори, ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида» ги қонун муҳокама қилиниб, сенаторлар томонидан маъқулланди. Қайд этилганидек,…

Йил бошидан бери газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилиши оқибатида 196 млрд сўм зарар етказилди

2026 йилнинг I чорагида ўтказилган назорат тадбирлари давомида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва қоидаларни бузиш билан боғлиқ 885 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари…

Самарқандда Тожикистондан ноқонуний олиб кирилаётган Starlink қурилмаси тўхтатиб қолинди

Самарқанд вилоятида божхона ходимлари томонидан декларация қилинмаган ва тегишли рухсатномаси бўлмаган Starlink сунъий йўлдош алоқа қурилмасини ноқонуний олиб кириш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар берди. Маълум…

Андижонда яширин дори цехлари, Тошкентда ноқонуний тиббий буюмлар сақланаётган хонадон аниқланди

Наманган ва Андижон вилоятлари, шунингдек Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирларда ноқонуний дори воситалари ва тиббий буюмлар айланмасига чек қўйилди, катта миқдордаги қалбаки маҳсулотлар мусодара қилинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот…

Тошкентда 1,1 млрд сўмлик тиббий буюмларнинг ноқонуний сақланганлик ҳолати фош этилди

«Тошкент-АЭРО» ИБК Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар идоралари вакиллари билан ҳамкорликда пойтахтимизда сифати кафолатланмаган тиббий буюмларнинг ноқонуний реализациясига қарши навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.…

Фарғонада Қирғизистонга ноқонуний олиб кетилаётган 2,18 млрд сўмлик олтин қуймалар тўхтатиб қолинди

Фото: ДХХ Фарғона вилоятида Damas автомашинасида Қирғизистонга ноқонуний олиб чиқилмоқчи бўлган 1,23 кг олтин қуймалар аниқланди. Уларнинг қиймати 2,18 млрд сўмга баҳоланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов бошланган. Lotinchada…

Дориларнинг ноқонуний айланмасига ҳам гиёҳвандлик моддаларига қарши курашгандек қатъий курашиш керак — президент

Фото: Президент матбуот хизмати Президент Ўзбекистонда дори воситалари айланиши устидан назоратни кучайтириш зарурлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, контрафакт препаратларнинг тарқалиши оқибатида хорижий компаниялар томонидан 21 турдаги оригинал дори воситаларини…

Ўзбекистонда ноқонуний пойгалар учун жазо жорий этиш режа қилинмоқда

Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 16 ёшли мактаб ўқувчиси BMW M4 автомобилида йўл-патруль хизмати ходимини уриб юборгани ҳақида хабар бергандик. Инспектор оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳодиса акс этган…

Ноқонуний пойгалар учун жавобгарлик жорий этилиши мумкин

Ноқонуний пойгалар учун жавобгарлик жорий этиш бўйича таклиф киритилди. Адлия вазирлиги ташаббуси билан ноқонуний пойгаларни ташкил этганлик ва унда иштирок этганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини назарда тутувчи қонун…

АҚШ ноқонуний иммиграцияга кўмаклашган Ўзбекистондаги икки компания раҳбарларига виза чекловларини жорий қилди

Фото: Евгений Сорочин / Gazeta АҚШ Ўзбекистондаги икки компания раҳбарлари ва мансабдор шахсларига нисбатан виза чекловларини киритди. Давлат департаменти баёнотига кўра, улар Марказий Америка орқали Қўшма Штатларга ноқонуний иммиграцияга, жумладан,…

АҚШ Олий суди Трамп томонидан жорий этилган божларнинг аксариятини ноқонуний деб топди

АҚШ Олий суди президент Дональд Трамп томонидан 1977 йилдаги миллий миқёсдаги фавқулодда ҳолатлар учун мўлжалланган федерал қонун асосида жорий этилган бир томонлама божларга қарши қарор чиқарди, деб хабар бермоқда Reuters.…

Сурхондарёда Қизил китобга киритилган Бухоро тоғ қўйини ноқонуний овлаган шахс табиатга 412 млн сўм зарар етказди

Сурхондарё вилояти Узун туманида Қизил китобга киритилган Бухоро тоғ қўйи ноқонуний ов қилиниб, отиб ташланган, деб хабар бермоқда вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси матбуот хизмати. Ҳолат бошқарма томонидан…

Бухородаги ноқонуний қурилишлар: прокурор ахборот берди (видео)

Бухоро вилояти прокуратураси томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда вилоят прокурори Улуғбек Ҳамдамов 2025 йил давомида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият…

Самарқандда болаларга ноқонуний диний таълим бериб келган шахс ушланди

Фото: ДХХ Фарғоналик 35 ёшли шахс Ургут туманида ҳужра ташкил қилиб, ноқонуний диний таълим бериб келгани аниқланди. У махсус диний маълумот ва рухсатномасиз 10−15 ёшли етти нафар болага дарс берган.…

Гаровга қўйилган мулкни ноқонуний тасарруф этганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда гаровга қўйилган мулкни ноқонуний тасарруф этганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилш режалаштирилмоқда. Ушбу нормани ўз ичига олган қонун лойиҳаси 3 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида биринчи ўқишда…

2025 йилда Умра зиёратини ноқонуний ташкил этганлик бўйича 178 та жиноят иши қўзғатилди

Фото: Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати Сўнгги бир йилда Умра зиёратини ноқонуний ташкил этиш билан боғлиқ 178 та жиноят иши қўзғатилди. Лицензиясиз ишлаган 47 та, реклама қоидаларини бузган 15…

Навоийда ноқонуний олтин қазувчилар қўлга олинди – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta

Фото: ДХХ Навоий вилоятида ноқонуний олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Улар хорижликларни жалб қилиб, солиқ, геология ва экология бўйича қонунчиликка зид фаолият юритган. Тезкор тадбирда 17,2 кг…

«Терговда сон эмас, сифат бўлиши керак». Президент терговда ноқонуний айбланганлар кўплигини танқид қилди

Шавкат Мирзиёев тергов ишида сифат йўқолиб бораётганини таъкидлади. У 2025 йилда судлар томонидан 422 та шахс оқланганини маълум қилди. «Бу яхши! Лекин масаланинг иккинчи томони бор. Шунча шахснинг ноқонуний айбланганига…

СИ ёрдамида шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик белгиланди

Фото: Шуҳрат Латипов / Gazeta Сунъий интеллект ёрдамида шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик белгиланди. «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунга киритилган тузатишларга кўра, бу БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (41…

Навоийда ноқонуний олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

Фото: ИИВ Навоий вилоятида Сармишсой тоғ тизмасида бир неча ой давомида ноқонуний олтин қазиш билан шуғулланиб келган шахслар гуруҳи қўлга олинди. Улар таркибида 9,9 кг миқдоридаги умумий нархи 15,5 млрд…

Мактаб директорини ишдан ноқонуний бўшатган Фарғона вилояти ММТБ бошлиғи жаримага тортилди

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси (ММТБ) бошлиғи Шерзод Долимов маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Меҳнат инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи Нилуфар Аманниязова Gazeta’га маълум қилди. Бошқарма бошлиғи Бувайда туманидаги…

Фарғонада телефонларни ноқонуний ўтказиш учун 5000 доллар олган божхона пости раҳбари 4 йилга қамалди

Фото: Божхона қўмитаси Фарғона вилоятида 80 та iPhone 16 телефонини ноқонуний ўтказиб бериш учун 5000 доллар талаб қилган чегара-божхона пости раҳбари Божхона қўмитаси тизими ва давлат ташкилотларида мансабдор лавозимларда ишлаш…

Ўзбекистонда қарийб 20 минг фуқарони ноқонуний равишда Умрага юборган ташкилот аниқланди

Умра зиёратига юбориш баҳонасида 19,5 минг нафардан ортиқ фуқарони жалб қилиб, 22,8 млн долларга яқин маблағни ўзлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. Олиб…

Адлия вазирлиги 5 та ОТМда минглаб асарлар ноқонуний тарқатилганини фош этди

Адлия вазирлиги 5 та университетда адабий асарлар муаллифлар рухсатисиз интернетга жойланганини аниқлади. Энди муаллифлар қонунчиликка кўра, 412 миллион сўмгача товон талаб қилиши мумкинлиги таъкидланмоқда. Адлия вазирлиги томонидан давлат олий таълим…

Жорий йилда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 2 887 та ҳолат аниқланди

Жорий йил давомида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 2 887 та ҳолат аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китоб натижасига кўра, ноқонуний фаолият натижасида давлат манфаатларига жами 1 триллион 243 миллиард сўм зарар етказилганлиги…

Ўзбекистонда 38 минг хонадонли ноқонуний қурилган уйлар аниқланди — қурилиш вазири

Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов мамлакатда ноқонуний қурилишлар кўлами ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда у 18 декабрь куни Савдо-саноат палатасида тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувда айтиб…

АҚШни ихтиёрий тарк этган ноқонуний муҳожирларга 3 минг доллардан пул берилади

АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм яқин соатларда ноқонуний муҳожирларни мамлакатни дарҳол тарк этишга чақирувчи умуммиллий ва халқаро миқёсдаги кўп миллион долларлик реклама кампанияси бошланишини эълон қилди. Вазир Ноэмнинг маълум…

Наманганда эркак 23 нафар болага ноқонуний диний таълим бериб келгани аниқланди

Фото: ДХХ Наманган шаҳрида эркак ижарадаги уйида 23 нафар болага ноқонуний диний таълим бериб келгани аниқланди. Болаларнинг 10 нафари 7 ёшгача, 13 нафари мактаб ёшида бўлиб, дарсларда қатнашмай юрган. Ташкилотчига…

Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турганлар учун вақтинчалик енгиллик эълон қилинди — Миграция агентлиги

Сеул. Фото: Flickr / Oskar Alexanderson Миграция агентлиги Жанубий Кореядаги ноқонуний Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди: 1 декабрдан 28 февралгача нолегал мақомдаги шахслар мамлакатдан ихтиёрий чиқса, жарималар ва қайта киришга тақиқ вақтинча…

Бухорода хонадондан ноқонуний сақланган пневматик қурол топилди

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Когон тумани ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан «Хавфсиз ҳудуд» тезкор профилактик тадбири ўтказилган. Тадбир давомида туманнинг Ниёзи Ҳожи маҳалласида яшовчи 36 ёшли…

2 млрд сўмлик тилла буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган шахс бошқа бир шахсдан заргарлик буюмлари жойланган жўнатмани…

Тошкентда тиббий буюмларни ноқонуний сотаётганлар қўлга олинди

Тошкент вилоятида тиббий буюмларни ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда «Рh.» МЧЖ раҳбари А.С. фуқаро Р.М.…

Йил бошидан бери сувга 4,3 мингдан ортиқ ноқонуний уланиш ҳолати аниқланди

Фото: Евгений Сорочин / Gazeta Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида ичимлик ва оқова сув тармоқларига 4,3 мингдан ортиқ ноқонуний уланиш ҳолати аниқланди. Қонунбузарликлар ортидан 82 млрд сўм зарар етказилди, 62 минг…

ДХХ учта ҳудудда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш борасида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда самарали ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган шахс…

Жиззах педагогика университети 3,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди

Фото: «Худудгазтаъминот» Жиззах вилоятида педагогика университетининг сиртқи бўлим биноси табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 3,5 млрд сўмлик зарар етказгани маълум бўлди. Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, пуллар қайта ҳисоб-китоб қилинди. Lotinchada…

Президент ноқонуний қурилишларни тезкор ўрганиш ва бартараф этиш тизимини яратишни буюрди

Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни космик мониторинг орқали янги иқтисодий имкониятларни аниқлаш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати. Йиғилишда таъкидланишича, мамлакатда иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик маълумотлардан…

Ноқонуний қурилишлар тезкор ўрганиб, бартараф этадиган тизим яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев 16 октябр куни космик мониторинг орқали янги иқтисодий имкониятларни аниқлаш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди. Мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик маълумотлардан фойдаланиш кенгайиб бормоқда. Хусусан, Президентнинг 30 сентябрдаги…

Андижондаги корхона тупроқни ноқонуний қазиб олиб, табиатга қарийб 32 млрд сўм зарар етказгани аниқланди

Фото: Экология вазирлиги Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги корхона ўзига ажратилган ҳудуддан ташқаридаги майдондан ноқонуний равишда тупроқ қазиб олиб, табиатга 31,9 миллиард сўм зарар етказгани аниқланди. Корхонага 7,7 миллиард сўм миқдорида…

Самарқандда 18 кг кумушнинг ноқонуний савдоси тўхтатиб қолинди

Фото: Давлат хавфсизлик хизмати Самарқандда 3 нафар шахс 18 кг энг юқори пробали кумушни жами 21 минг долларга сотишга уринди. ДХХ тезкор тадбирида улар қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда…

Бухорода ноқонуний олтин қазиш билан шуғулланган 37 киши қўлга олинди

Фото: ЎзА ДХХ ва ИИБ Бухоро вилоятидаги «Олтин кон»га тегишли участкада бегона шахсларнинг олтин қазиб олаётганини аниқлади. Тезкор тадбирда 37 киши ушланиб, 20 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани маълум бўлди.…

Самарқандда сайёҳлик фирмаси раҳбари ноқонуний фаолият устида қўлга тушди

Самарқанд шаҳридаги сайёҳлик фирмаси раҳбари уч кишини АҚШга ноқонуний юборишга уринганида қўлга олинди. У Самарқанд шаҳри ва Ургут туманида яшовчи уч нафар фуқаронинг ишончига кириб, зарур ҳужжатларни расмийлаштириб, уларни Мексика…

Тошкент вилоятида ноёб лочинларни ноқонуний сақлаган фуқаро 620 млн сўм жарима тўлайди

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент вилояти Чиноз туманида фуқаро Қизил китобга киритилган лочинларни ноқонуний равишда сақлаётгани аниқланди. У ҳайвонот дунёсига етказилган 620 млн сўмлик зарарни…

Тошкент аэропортида ноқонуний олиб кирилаётган iPhone 17 смартфонлари тўхтатиб қолинди

Фото: «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси Қатардан жами 230 миллион сўмлик 9 та iPhone 17 смартфонларини Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган фуқаро ушланди. Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, божхона…

Наманганда 7,2 млрд сўмлик дориларни ноқонуний сақлаб келган омборхона аниқланди

Наманган вилоятида уч нафар фуқаронинг яширин дорихона омборлари аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. ДХХ ходимлари вилоят божхона бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказган…

Навоийда йўловчи ташувчи компанияга ноқонуний ундирилган 710 млн сўмни йўловчиларга қайтариш мажбурияти юкланди

Фото: Транспорт вазирлиги Рақобат қўмитаси «Тошкент — Хатирчи» йўналишида автобусда йўловчи ташиш хизматини кўрсатувчи «Ҳунарманд» МЧЖга 2022 йил августидан 2025 йил март ойигача бўлган даврда йўловчилардан ортиқча олинган 710 млн…

«Касални яширсанг…» – ноқонуний йўл билан тилла олиб киришга уриниш фош бўлди

Фарғона вилояти Сўх тумани судида фуқаро Г.М.нинг Туркиядан 122,84 грамм заргарлик буюмларини божхона орқали декларация тўлдирмасдан олиб ўтишга уриниши ортидан олиб қўйилган қимматбаҳо буюмларини қайтариб олишига доир иш кўриб чиқилди.…

Тошкентда 180 млрд сўмлик криптоактивлар ноқонуний айланмасига оид схема фош этилди

Фото: «Киберхавфсизлик маркази» ИИВ Киберхавфсизлик маркази Decent платформаси орқали хорижий букмекерлик сайтларидаги пулларни легаллаштириш схемасини уюштирган олти киши ҳибсга олинганини хабар қилди. Йил бошидан буён амалга оширилган битимларнинг умумий ҳажми…

Янгийўлда тадбиркор 3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Фото: «Ўзэнергоинспекция» Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги тўқимачилик цехи 3 млрд сўмлик электр энергиясини тармоқдан ташқари ишлатгани маълум бўлди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Lotinchada Кеча, 20:31 Жамият Тошкент вилояти Янгийўл…

Тошкент вилоятида 3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди

Ўзэнергоинспекция Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилди. Унда, Янгийўл туманида якка тартибдаги тадбиркор «Х.М.»га қарашли текстил маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехи ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб…

Суд Трампнинг Лос Анжелесга қўшин киритганини ноқонуний деб топди – Gazeta

Калифорния федерал суди Дональд Трамп маъмурияти иммиграция рейдлари туфайли норозилик намойишларидан сўнг Миллий гвардия аскарларини Лос Анжелесга киритиб, қонунни бузган деб топди. Бу ҳақда CNN ёзмоқда. Судья Чарльз Брейернинг таъкидлашича,…

ДХХ Жиззахда фирибгарлик билан боғлиқ ноқонуний ҳолатни аниқлади

Давлат тузилмаларида коррупцион ҳолатларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Хусусан, Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармасининг Жиззах шаҳар…

Фарғонада Қирғизистондан 19,1 кг тилла буюмларни ноқонуний олиб ўтган шахслар ушланди

Фото: Видеодан кадр Фарғона вилоятида Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган 20 млрд сўмга тенг 19 кг 119 г тилла буюмлар тўхтатиб қолинди. Уларни 34 ва 32 ёшли икки нафар фуқаро давлат…